«Хожа Бухорий» ислом таълим муассасасида қисқа муддатли ўқув семинари бўлиб ўтмоқда
18

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 9-декабрдаги 01А/201-сонли буйруғи ижроси юзасидан “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида 2022-2023 ўқув йили қишки таътил давомида педагог-ўқитувчилар учун ўқув жараёнларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва методларни таълимда жорий қилишнинг самарадорлигини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув семинари жорий йил 26-декабрдан бошланди.




Шу куни ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Ў. Маҳмудов томонидан педагог-ўқитувчиларнинг қишки таътил давомида меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш режаси ва қишки семестрларга тайёргарлик кўриш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида маъруза қилди.
2022 йил 27-декабрь куни билим юртида “Замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланишда ўқув техника воситаларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Қарши Давлат Университетининг информатика ва ахборот технологиялари фани катта ўқитувчиси Кодиров Акбар Шухратович мавзу юзасидан дарс ўтиб берди.
Билим юртида ўқув семинари ва меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш режа асосида 2023 йил 7-январга қадар давом этади.
