Муқаддасдир ватан байроғи
22

2022 йил 18 ноябрь куни “Хожа Бухорий” диний таълим муассасасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонуни қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир ватан байроғи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари М. Қосимов, тарих фани ўқитувчиси Қ.Баҳриев ҳамда билим юрти талабалари иштирокида ўтказилиб, озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъали, Давлат рамзлари ҳар-бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланиши, Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиши ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштира олиши ҳақида бир қанча қизиқарли тарихий воқейликлар мисолида маълумотлар бериб ўтилди.

Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги муносабати билан билим юрти талабалари ўқитувчи ҳамроҳлигида (20 нафари) 18 ноябрь куни Шахрисабз шаҳридаги “Оқ сарой” мажмуасига саёҳат ташкил этишди.


Билим юрти матбуот хизмати
