Фан ойлиги – билим бойлиги
15

2022 йил октябрь ойининг якунида “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида “Тафсир фани ойлиги” муносабати билан мазкур фаннинг мутахассис ўқитувчилари катта устоз Абдуғани Бозоров ва Шомақсуд Махсумовлар томонидан маънавий-маърифий, илмий тадбир ташкил этилди.


Тадбирда ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабалар иштирок этишди. Тадбир давомида талабаларга тафсир фанининг келиб чиқиш тарихи ва тадбиқи ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, бу илмнинг Қуръони Карим оятларини тушунишликда қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.


Тадбирда талабаларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш учун тезкор савол-жавоблар ўтказилди ҳамда талабалар томонидан берилган саволларга мутахассис ўқитувчилар томонидан жавоб берилди.
Билим юрти матбуот хизмати
