Зулмкорликданда жазоси тезроқ гуноҳ йўқдир!
23

Исом дини гўзал хулқли ва мўтадил бўлишга ҳамда ширин сўзли бўлишга айниқса адолатга бошлайди. Ислом динига амла қилган инсондан ёмонлик ва фитна келиб чиқмайди, ундай инсон ўзгаларга адолатли ва иҳсонлик бўлади. Зеро, Буюк ва Адолатли Зот Аллоҳ таоло Қуръони каримида шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз (насиҳат) қилур. Шоядки, эсласангиз”. (Наҳл сураси 90-оят).
Ушбу ояти каримада бир неча масалалр бор бўлиб, улар қуйидагилар:
- Усмон ибн Мазундан ривоят қилинади у киши айтадилар, ушбу оят нозил бўлдганда мен уни Али ибн Абу Толибга ўқиб бердим, шунда ажабланиб, эй Ғолиб оиласи, унга (Муҳаммад алайҳиссаломга) эргашинглар, нажот топасиз, Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло у зотни сизларга гўзал хулққа буюришга амр этишга юборгандир, деди. Яни Аллоҳнинг пайғамбари гўзал хулқли бўлишга чақириш, ёмон хулқдан қайтариш учун юборилган. Энди гўзал қулқ бу Ислом демакдир, агар кимдир ёмон хулқ эгаси бўлса, у Исломга тўлиқ амал қилмаётга ҳисобланади.
- Уламолар оятдаги “адл ва эҳсон”ннинг тафсири борасида бир неча қарашда бўлганлар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “адл” бу “ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси, “эҳсон” эса фарз амалларни бажариш, деган бўлсалар, бошқа бирлари, “адл” фарз бўлса, “эҳсон” нафл ибодатлардир деганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса “адл” инсофлик бўлиш, “эҳсон” эса марҳат ва хушмуомалалик бўлишдир, деб тафсир қилганлар. Демак, оятда фарзларни бажариб, унга қўшимча нафл ибодатларни бажариш билан бирга инсофлик ҳамда гўзал муомалик бўлишга амр қилинмоқда экан.
- Оятдаги “фаҳшу мункар ва зулмкорликдан қайтаради” дегандаги фаҳшдан мақсад гап-сўз ва фел-атворда иборат ҳар қандай қабиҳликдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу буни зино, деб тафср қилганлар. Мункар эса шариат наҳи орқали инкор қилган (ёмон) ишдир. Бу барча масият ва разилликлару пасткашликларнинг ҳар қандай турини ўз ичига қамраб олади. Бир ривоятда эса мункарни ширк, дейилган. Зулмкорлик эса кибру зулм ва нафрату адоват ҳамда адолатсизликдир. Ҳаддидан ошиш ҳам зулмкорлик ҳисобланади. Аслида ҳаммаси мункарни остида кирардию аммо Аллоҳ таоло алоҳида зикр қилдики, унинг (зулмкорликнинг) зарари ашаддироқ ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссаломдан қилинган ривоятда у зоти шариф: “Зулмкорликданда жазоси тезроқ гуноҳ йўқдир”, деганлар.
Хуллас ояти каримада ҳар бир ишда инсофли бўлишга, бўлар-бўлмас ҳолатда тирноқ орасидан кир қидирмасликга, эҳсонли яъни ёмонга ҳам ёмонлик қилмай балки, унга ҳам гўзал ҳолатда жавоб қайтаришга, ўзгага ёмон сўз, ҳақорат айниқса, мўмин инсонни турли айблар билан айблашдан сақланишга ҳамда тили ва қўли билан бериладиган ҳар қандай қабиҳликлардан тийилишга буйруқ бор. Аллоҳнинг оятларидан эслатма оладиган ақлли инсон ушбу ояти карима буюк хулққа ундаш ва мусулмонлар орасини фирқалашга олиб борадиган ҳар қандай хунризликдан ва инсофсизликдан тилу қўлни тийишга чорлов мавжуд.
Бугунги кунда ушбу оятни кўпчилигимиз ёддан чиқарганимиз туфайли оммавий ахборат орқали турли фитнага чорловчи ҳолатлар, бир мусулмонни ҳудди қалбини очиб кўргандай, мунофиқдан тортиб кофирга солишдек хунун ҳолатлар тез-тез кузатилиб турибди. Албатта буларнинг барчаси мусулмончиликга тўлиқ амал қилмасликдан десак адашмаган бўламиз. Чунки мусулмон одам одамлар орасига фитна солишдан ва ўзгаларни айниқса аҳли илмларга куракда турмайдиган туҳматларни қилишдан ўзини тияди. Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг гўзал хулқлик ва мусулмон орасини дин душманлари тўрига тушиб қолиб бузувчилар тоифасидан бўлиб қолишдан сақласин.
“Тафсири Қуртуби” асаосида
“Хожа Бухорий” ислом билим юрти ўқитувчи
Халқаро Ислом акдемияси 1-курс таянч докторанти
Муҳибуллаев Саидмуҳаммдхон тайёрлади
