Тасаввуф ҳақида
30

Тасаввуфнинг маъноси
Тасаввуфнинг ўзи кишилар орасида турли тортишувларга сабаб бўлгани каби, унинг луғавий маъносида ҳам аҳли тасаввуфнинг ва бошқаларнинг орасида анча мунозараларга сабаб бўлган. “Тасаввуф” сўзи олинган ўзак ва ундан кўзланган маъно борасида бир қанча фикр мулоҳазалар айтилган. Лекин биз сизларга унинг ҳаммасини эмас балки кўпчиллик уламолар эътироф этган сўзнинг ўзини келтирамиз халос.
“Суфий” сўзи арабча “ сувф” — жун сўзидан олинган дейшади кўпчилик боҳислар.Луғат жиҳатидан ҳам бу сўз жуда тўғри келади.Кўп ибодат қилишликга берилиб кетган кишилар ҳам кўпинча жундан бўлган оддий кийимларни кийишганлар.Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг обидликлари борасида сўз кетганда “Ул зот” ҳам жун кийим кийганликлари маълум ва машҳур эканликлари ривоят қилинган.
Ушбу ривоят қилинган сўзларни тўғри эканликларини исботлаш учун Ҳасан Басрий ( р . а ) дан ривоят қилинган сўзни келтирамиз: “Мен Бадр уруши қатнашчиларидан етмиштасини кўганман, барчасининг кийими фақат жундан эди “ дейлган ”. Кўпчиллик мутахасислар ушбу қавлни олдилар.
Суфийларга берилган таърифлар:
- Суфийлар одатда жундан бўлган кийим кийиб юўрганлар, шунинг учун уларни суфийлар деб аталган бу улар учун берилган зоҳирий таъриф.
- Улар қалбларини Аллоҳ зикри билан покиза қилганликлари ва доимо зикр айтиб юўрганликлари учун яъни “ Сафоул — қалб” йўлида жонбозлик кўрсатганликлари боис ҳам суфийлар деб аталганлар. Бу эса улар учун берилган ботиний таъриф.
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг масжидлари ёнида баъзи камбағал сахобалар суфада яшаганлар. Шунинг учун улар “Аҳли суфа” ёки “Асҳобул суфа” дейилган.Бу улар учун берилган тарихий таъриф.
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг муборак суннатларини кишилар ўртасида ёйиш ва уларга доимо амал қилиш, асҳоб суфа одатларига ва қалб поклигига қаттиқ эътибор берганликлари учун суфий деб аталган . Бу улар учун берилган амалий таъриф.
Тасаввуф таълимотининг пайдо бўлиши:
Тасаввуф таълимоти пайғамбарлардан мерос қолган. Ҳар бир улуғ пайғамбар ўзларини аллоҳнинг зикри билан пок этиб, унинг буйруқларини бекаму кўст бажарган ва ҳалол меҳнат ила ризқ топишни ўз бурчи деб билган. Жумладан Одам (а.с) деҳқончилик, Идрис (а.с) темирчилик билан, Мусо ва Муҳаммад (а.с) лар чорвачилик қилганлар. Муҳаммад (а.с) кейинчалик тижорат билан шуғулланган.Пайғамбарлардан мерос қолган бу қадрият валийлик мақомига эришган аҳли уламо тамонидан муносиб давом эттирилган. Тасаввуф шайхлари ҳалқнинг маънавий раҳбарлари, руҳоний мураббийлари сифатида майдонга чиқиб, пайғамбар (а.с) фаолияти, ҳолатларини давом эттиришга жазм этганлар.
А.Бозоров
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг тафсир фани ўқитувчиси
Давоми бор
