Ҳаёсиз либослар зарари

14

Жамиятда эркагу-аёллар иффатли ва ҳаёли кийиниши ҳамда ўзларини яхши тутишлари керак. Бу ниҳоятда катта ва муҳим масала. Акс ҳолда, бу жамиятда турли кўнгилсизликлар юзага келиши муқаррар. Зеро, Аллоҳ эр кишини оилада раҳбар ва аёл кишини эса хонадон бекаси, она бўлиши учун гўзал, латофатли ҳамда бу иккиси ўзгаларга айниқса, фарзандларига гўзал ўрнак бўлишлари учун яратган. Шунинг учун ҳам шариатда эркаклар учун ҳаром қилинган тилло, кумуш ва ипак каби зийнат буюмлари аёлларга ҳалол қилинган. Биз бугун муҳимроқ бўлган аёлларга тегишли масалалар ҳақида фикр юритмоқчимиз. Лекин бу рухсат-ижозатлар номаҳрам эркакларнинг шаҳватини қўзғатиш, Аллоҳ берган ҳусну жамолларини кўча-кўйда кўз-кўз қилиб, гуноҳ ишларга манба бўлиши учун берилган эмас. Улар ўз жуфти ҳалоли ҳузурида, рухсат берилган жойларда бемалол зеби-зийнатли бўлиши мумкин.

Баъзи аёллар номаҳрамлар эътиборини тортиш учун қўлидан келган-келмаган ясан-тусунни қилади, ўзида бўлмаса, қўшнисидан олиб бўлса ҳам, тақинчоқ тақишга, янги кийим кийишга интилади. Уйда, эри ҳузурида эса бир аҳволда бўлиб юради. Бу ҳол кўплаб оилавий келишмовчиликларнинг сабабидир. Кўчада зеб-зийнатга бурканиб ўзини намойиш қилиб юрган аёлларни кўриб келган эркак уйида ўзига қарамайдиган хотинини кўриб, ғалати бўлиши табиий. Аслида эса тескариси бўлиши, аёл бегоналар кўзидан ўзини асраб, бор гўзаллигини эрига намойиш қилиши керак.

Қуёшнинг иссиқ кунлари боис кўчада аксар аёлларнинг кийиниш борасидаги тана аъзоларини очиб юришлари нафақат зинога, балки баданни очиб юриш боис аёллар ҳам турли касалликларга чалинаётгани ҳақида хабарлар кўп.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, кўча-куйда ҳар бир кишининг кўзи тушадиган бундай шаримсиз либослар, нафақат балоғат ёшига етган ва балоғат бўсағасидаги ёшларнинг, балки омманинг назарини чалғитиб, фитнага етаклайдиган воситадир. Айниқса, ҳар томонлама ривожланиб бораётган ўсмир ёшлар бундай фитнали кўриниш олдида ва номуссиз либослар қаршисида кўз-назарлари, ақлларини назорат эта олмайди. Ҳаёсиз манзаралардан кўзларини олиб қочишга журъат этмай, ожиз қолиши аниқ. Бунинг натижасида кучли истак ғалаён кўтара бошлайди. Бу ҳолат кўпинча нафс-истакларини жиловлай олмаган ўсмирларнинг ҳулқлари бузилишига сабаб бўлиб, ўй – ҳаёлларини ушбу ҳолат, буткул ўзига ром этади. Оқибатда илму ҳунар олишга рағбати сусайиб кетади. Бунга йўл қўймаслигимиз барчамизга лозим бўлади. Ислом динимизда ҳам аёлларни бегона эркакларга зийнатларини кўрсатмасликка буюради.

 

Мардонов Ҳайрулло

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси