Даҳрийларга чиройли раддия
17

Ҳикоя қилинадики: Фалсафачилардан бир гуруҳи Имоми Аъзам билан Аллоҳ таолонинг рубубият тавҳиди (яъни: яратгувчи ҳам, ризқлантирувчи ҳам, тирилтиргувчи ҳам, вафот эттиргувчи ҳам Аллоҳ таоло эканлиги) борасида баҳслашмоқчи бўлишибди. Шунда Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ уларга: “Бу масалада гаплашишимиздан олдин менга Дажла дарёсидаги бир қайиқ ҳақида ўз фикрингизни билдирингчи. Бу кема ўз ҳолича озиқ-овқат, матолар ва бошқа шунга ўхшаш нарсалардан тўлиб, ўз ҳолича қайтади ва ўз ҳолича тўхтаб, юкларидан халос бўлиб қайтади ва бу ишларнинг ҳеч бири ҳеч бир киши бошқармасдан содир бўлади” дедилар. Улар эса: “Бу иш умуман бўлиши мумкин бўлмаган иш-ку!” дейишди. Шунда Имоми Аъзам ҳазратлари: “Агар бу ишлар бир қайиқ борасида бўлишлиги мумкин бўлмаса, қандай қилиб бу оламнинг барчаси, унинг тепаси-ю остида бўлиши мумкин” деб жавоб бердилар.
Абул Атоҳийя ўз байтида қандай ҳам чиройли айтган эди:
Ажабо қандай ҳам илоҳга осийлик бўлур
Ёки даҳрий кимса кўрнамак бўлур
Ҳар бир ҳаракат-у сакийнатда
Аллоҳнинг борлигин шоҳиди бордир
Ҳар бир нарсада Аллоҳнинг бирлигин
Далолат етгувчи оятлар бордир.[1]
Шаробов Хуршид
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси
[1] “Manhu rovzul azhar Sharhu Al fiqhul akbar” kitobidan 46-sahifa tarjimasi
