Мазҳабсизликни даъво қилувчиларга раддия

25

Интернет тармоқларида мазҳаб керак эмас, мазҳабсиз ҳам ўзимиз тўғри йўлни топиб оламиз деган даъволарни қилмоқдалар.

Аслида, мазҳабсизлик даьвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, ислом дини, хусусан, мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид туғдирадиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини бирор бир мазҳабга амал қилмасликларини даво қиладилару, аслида намоз ва бошқа ибодатларда тўрт мазҳаб имомларидан бирига эргашадилар. “Мазҳаб деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз”- деган даьвони қиладилар. Бу ўта калтафаҳмлик  ва жоҳиллик, хусусан, ғаразгўйликдан бошқа насра  эмас. Қурьон ва Суннадан мустақил хукм чиқариш ўзига хос илм ва шахсий хислат талаб этади. Ислом уммати илмий салоҳият жиҳатидан икки тоифага бўлинади. Биринчиси мужтаҳид, иккинчиси муқаллиддир.

Киши мужтаҳид  бўлмоқлиги учун машҳур илмлар бўлмиш Қурьон, тафсир, суннат, салафларнинг қавллари, усулул фиқх, луғат илми, ижмоь, қиёс ва ихтилофли илмларин мукаммал билмоқлиги лозим бўлади. Мужтаҳидлар даражалари ҳам ўз ўрнида мустақил мужтаҳид (Имом Аьзам, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад каби), мутлақ мужтаҳид  (Имом Муҳаммад , Имом Абу Юсуф, Имом Зуфар каби), муайяд мужтаҳид (Абу Жаьфар Таҳовий, Марвазий каби), таржийҳ мужтаҳид (Бурҳониддин Марғиноний, Имоми Рофеий каби), фатво мужтаҳид (Ибни Хажар Асқалоний кабилар). Юқоридаги сифатларга эга бўлмаган мусулмонларга муқаллидлар деб аталади. “Муқаллид”- мужтаҳид бўлмаган шахс бўлиб, мужтаҳид имомларнинг бирига эргашиши лозим. Чунки у хукм чиқаришдаги  далилларни топиш ёки аниқлашга қодир эмас. Муқаллид агар Қурьон ва Суннага амал қилмоқчи бўлса уларни билган кишилар, яьни мужтаҳидларга эргашиш тақлид қилишга ўз ўзидан мажбур бўлади. Хозирги даврда Имоми Абу Ҳанифа, Имом  Шофеий, Имом Молик  ва Имоми Аҳмадга  ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига уламолар иттифоқ қилганлар.

Мужтаҳидлик даьвосини қилган  ёки қилаётган  ёки фалончи мужтаҳид деб айтаётган аҳли илм йўқ. Мана шундай илмларда ижтиҳод қиладиган буюк мужтаҳидлар бўлмагач барча мусулмонлар тақлид қилишлари турган гап. Бугунги кунимиздаги баьзи бир илмсиз кишилар томонидан айтилаётган хар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап мутлақо асоссиздир. Улуғ аллома мужтаҳид Имоми Аҳмад ибн ханбал “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва унинг расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир.” Моликия мазҳабининг мужтаҳид уламоларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Ваҳб “Мен 360 та уламони учратдим. Агар Имом Молик ва Имом Лайс бўлмаганда уларнинг илмларидан адашиб кетган бўлар эдим” деган эдилар. Хақиқатан олиб қарйдиган бўлсак шундай улуғ  алломалар ўзлари агар фалончи бўлмагнида адашиб кетар эдим деб турсалару илми йўқ жоҳил инсон эса тақлид қилиш эргашиш йўқ деб ўзича хукм чиқаришга харакат қилса. Шубхасиз мана шу нарса оқибатида кеййинчалик турли ихтилофлар, фитналар кўпайиб кетиши турган гап.

 

Хулоса қилиб айтамизки, бемазҳабликни ўзи адашишнинг бошидир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзини динида собитқадам қилиб, турли хил адашишликлардан асрасин!

 

М. Қораев,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакил ўринбосари,

Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” жоме масжиди имом хатиби