ФИТНА

31

Аллоҳ таолога беадад ва биҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Тинч ва фаровон ҳаётимиз абадий бўлсин. Минг афсуслар бўлсинки бу тинчлигимиз ва хотиржамлигимизни кўра олмайдиган бузғунчи тоифалар пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай бўзғинчилардан бири инсонлар ўртасига ихтилоф ва фитна солувчилардир. Мусулмон ўлкалар,жумладан,бизнинг жонажон ватанимиздаги тараққиёт,бугунги ижобий ўзгаришларимиз кимларгадир ёқмаслиги ва улар ёш авлод вакилларини фикридан оғдиришга ҳамда турли хил фитналарга аралаштиришга ўриниши табиий. Бугун кунда бир тинч ва хотиржам ватанни издан чиқариши учун уларнинг эътиқоди ва иймонига раҳна солиш билан эришмоқдалар. »Фитна» сўзи араб тилидан олинган бўлиб, лўғатда »синаш»,»имтиҳон қилиш»,»оловда тоблаш» маъноларини билдиради. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда эса »фитна» сўзи бир неча маъноларда келган. Масалан ,»синов, имтиҳон»,»ҳақ йўлдан тўсиш»,»оловда азоблаш»,»ширк,куфр келтириш»,»ботилни ҳақ қилиб кўрсатиш»,»залолатга кетказиш»,»одамларни қатл қилиш ва асир олиш», маъноларни учратиш мумкин. Аллоҳ таоло бандаларини фитнага солиши уларни синаш,имтиҳон қилиш бўлади. Мўминлар фарзандлар,мол -давлат ва бошқа нарсалар сабабли »фитна» га тушади, яъни имтиҳон қилинади.Қадимдан мусулмонлар ғайридинлар сабабли фитналарга учраганлар. Ҳозирги кунда мусулмонлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар,уларни бир-бирига гиж-гижлаш,мусулмон юртларда уруш чиқариб,одамларни қатл ва қувғин қилиш катта фитна ҳисобланади Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади;» Фитна эса қотилликдан ҳам каттароқ гуноҳдир», Бақара сураси,217-оят.

»Фитна»нинг энг кўп ишлатиладиган маъноси бузғунчилик,фисқу- фасод қўзғаш,жамиятда турли асоссиз миш-мишлар тарқатиш, халқни ва ёшларни ўз давлатигақарши қўйишдир.Фитнани ёмон тарафи шундаки, кўпчилик уни асли моҳитини англамасдан аралашиб қолади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар;Жоним қўлида бўлган зотга қасамки,бу дунё,қотил нима учун ўлдираётганини,мақтул нима учун улдирилаётганини билмайдиган кун келмагунча,йўқ бўлмайди».»Бу қандай рўй беради»- дейилди.»Ҳарж( фитна аралашган уруш бўлади),ўлдирган ҳам ўлдирилган ҳам дўзахда!»- дедилар(Имом Муслим ривояти). Ўлдираётган нима учун ўлдирмоқда,ўлдирилган инсон нима учун қатл қилинганини  сўралса тайинлик жавоб йўқ. Лекин мусулмонни қонини тукиш,молига талофат етказиш, обрусига путур етказиш гуноҳ эканлиги борасида фикр ҳам юритмайдилар. »Ислоҳ,Жиҳод,Такфир,Ислом давлати қури» каби номи остида қанча инсонлар кафангадо бўлиб, хор -зорликдан, азобу -уқубатларга гирифдор бўлиб йўқ бўлиб кетмоқда. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар; яъни»Албатта, Қиёматдадан аввал ҳарж бўлади»,»Харж» нима?»-деб сўралди.»Ёлғон ва қатл»- дедилар.»Ҳозирда биз у(мушрик)ларни қатл қилганимиздан ҳам кўпроқ бўладими?»-дейишди.» У сизлар кофирларни ўлдириши эмас, балки бирингиз бошқангини ўлдиришингиздир. Хатто кишиўз қўшниси,ака-укаси,амакиси ва амакивачччаларини қатл қилади!»-дедилар.»Ажабо! ақлимиз жойида бўладими?»- дейишди.»Йўқ,ўша замоннинг одамларини ақли тортиб олинади. Уларни бирор нарса(яъни,ҳақ) устида дед ўйлайсиз,лекин улар ҳақ устида бўлмайдилар»(Имом Аҳмад»Муснад» китобида ривоят қилган). Бинобарин шундай қалтис ва саросимага солувчи фитналарга қарши туриш инсонийлик ва мўмин мусуслмонлик бурчимиздир.

А.Абдураҳимов.
Чироқчи туман Ҳазрати Усмон жоме масжиди имом  хатиби