Бир оят шарҳи

17

“Фитна қотилликдан ҳам ёмондир”.
Бугунги кунда интернет тармоқларида баъзи қўштирноқ ичидаги шахслар мусулмонларнинг ўрталарида фитна чиқаришга харакат қилаётганларига раддия.

Аввало Аллоҳнинг каломи Қурони каримнинг Бақара сураси 191- оятига қарасак:

وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ  وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ  وَلَا تُقَاتِلُوهُمْ عِنْدَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ حَتَّى يُقَاتِلُوكُمْ فِيهِ  فَإِنْ قَاتَلُوكُمْ فَاقْتُلُوهُمْ  كَذَلِكَ جَزَاءُ الْكَافِرِينَ١٩١

“Фитна қотилликдан ҳам ёмондир” дейилган.

Золим ва қонҳўр кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир.Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорининг ана шу амрларига  қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлганлар.

Х.Мардонов, «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси