ТИНГЛОВЧИЛАР БИЛАН СУҲБАТ

15

2021 йилнинг 22 декабр куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Ўткир Гъузаров билим юрти қошида ташкил этилган “Қуръони Карим ва Тажвид” ўқув курсида таҳсил олаётган 90 нафар (45 нафар эркак, 45 нафар аёл) 17–давра тингловчилари иштирокида учрашув ўтказди.
Суҳбат жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгърисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда “Қуръони карим ва тажвид” бўйича ўқув курслари ўз фаолиятини давом эттириб келаётгани, бу- диний соҳага қаратилаётган эътибор ва шу билан бирга юртимиз фуқароларининг Қуръони карим ва тажвидни ўрганиш учун кенг имконият эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек тадбир иштирокчиларига “Виждон эркинлиги тўгърисидаги” янги қонуннинг мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.
Тингловчилар ҳозирги кунда интернет тармоқларида дин номидан гапираётган мутаасиб шахсларнинг тузогъига тушиб қолмаслик, ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш тўгърисида огоҳлантириб ўтилди.
Суҳбат якунида тингловчиларни қизиқтирган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб берилди ҳамда курс тингловчиларига ўқиш ва ишларида Аллоҳдан муваффақиятлар тилаб дуо қилинди.

Билим юрти матбуот хизмати