Ота-онани сўкишнинг гуноҳи

41

Ота-онани сўкишнинг гуноҳи   Ислом дини инсонни доимо гўзал хулқли бўлишга даъват етиб, ёмон хулқлардан қайтаради. Инсонларни ўзаро ораларидаги ҳуқуқларини ва бурчларини тўлиқ адо қилишга буюради. Бу ҳуқуқ ва бурчларнинг енг улуғларидан бири ота-онанинг фарзандининг зиммасидаги ҳақлари ва фарзанднинг ота-онасининг олдидаги бурчларидир. Aфсуски бугунги кунда кўпчилик фарзандлар ота-оналарининг ҳақларини адо қилмаяптилар. Кишилар кўча-кўйда арзимас ишлар учун ҳам бир бирларининг ота-оналарини беҳаё сўзлар билан сўкяптилар. Бу еса улкан гуноҳлардандир.

عن عبد الله بن عمرو بن العاص -رضي الله عنهما- أن رسول الله -صلى الله عليه وسلم- قال: «من الكبائر شَتْمُ الرجل والديه» قيل: وهل يسبّ الرجل والديه؟ قال: «نعم، يسبّ أبا الرجل فيسبّ أباه، ويسبّ أمّه، فيسبّ أمّه».

Имоми Бухорий Aбдуллоҳ ибн Aмр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Инсон ўз ота-онасини сўкиши катта гуноҳлардандир», дедилар. Шунда: «Ей Aллоҳнинг Расули! Одам ўз ота-онасини ҳам сўкадими?!», деб сўралдилар. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одам бировнинг отасини сўкса, у ҳам бунинг отасини сўкади , онасини сўкса, онасини сўкади», дедилар.

Бу ҳадис ота-онанинг фарзандидаги ҳаққи нечоғлик улуғлигига далолат қилади. Ота-онага азият йетишига ёки сўкиш ешитишига сабаб бўладиган ишлар ҳам гуноҳи кабиралардан екани бу ҳадисда очиқ ойдин баён қилинган. Ота-онани сўкилишига сабаб бўладиган амаллар гуноҳи кабира бўлганидан кейин, тўғридан-тўғри ота-онасини сўкиш бундан ҳам оғирроқ гуноҳ бўлади ва бу иши билан фарзанд ота-онасига оқ бўлган ҳисобланади.

Бу ҳадисдан қуйидаги фойдаларни олишимиз мумкин:

Инсонларни ва уларнинг ота-оналарини сўкишдан тийилиш лозим. Чунки бу иш ҳаром ишдир.
Ёмонликка сабаб бўладиган иш ҳам ёмон амал саналади.
Киши ота-онасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир.

Мўмин киши ота-онасининг ҳақларини тўлиқ адо қилиши лозим. Уларнинг ҳақларига дуо қилиши, уларга мақтов бўладиган ишларни қилиши, уларни сўкилишига сабаб бўладиган ишлардан йироқ бўлиши зарур. Aллоҳ таоло барчамизни ота-онасини рози қиладиган бандаларидан қилсин.

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Мирмахаматов Муҳаммад