«Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртига 2021-2022 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари вақти аниқ бўлди.

27

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртига 2021-2022 ўқув йилида кириш имтиҳонларидан тест синовларини жорий йилнинг 18-августида да карантин талабларига риоя этилган ҳолда очиқ майдонда бўлиб ўтади.

Кириш имтиҳони тест синовлари “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони 2-секторда бўлиб ўтади.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 5-уй

Ҳурматли абитуриент, тест синовига иштирок этиш учун 2021 йил 18-август соат 17.30 да юқорида кўрсатиб ўтилган манзилга керакли ҳужжатлар (Паспорт ва рухсатнома) билан келишингиз сўралади.

 

Матбуот хизмати