Самимий ташриф ва тарихий воқеа

Бугун 5 август куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртига Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори Музаффар Комилов ва Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳазратлари ташриф буюриб, дилдан суҳбат ўтказишди.
Суҳбатда Юртбошимиз раҳнамоликларида барча соҳалар каби диний-маърифий соҳада ҳам жуда катта ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар ва хайрли ишлар бўлаётгани жумладан Қуръони карим қироати йўналиши борасида жуда катта хайрли ишлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳазратлари томонидан қориларга ижоза бериш йўлга қўйилгани Ўзбекистонда тарихий воқеа бўлди. Қашқадарёлик 5 нафар қориларга ижоза ҳам берилди.
Суҳбат давомида эмин-эркин меҳнат қилиб, тинч-осойишта турмуш кечириб, ибодатларимизни хотиржам амалга ошираётганимиз учун Яратганга яна ҳам кўпроқ шукр қилишлигимиз, муқаддас Ватанимизнинг фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги ҳамда ҳар томонлама юксалиши йўлида бир тан ва бир жон бўлиб фаолият кўрсатишимиз даркорлиги айтилди.
Суҳбат сўнгида Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ҳазратлари ва фазилатли устозимиз Махтумқули домла Тошқулов ҳазратлари яхшиликлар тилаб дуо қилдилар.