«Ҳизбут-таҳрир» га раддия

Ҳизбут-таҳрир ташкилотига 1953-йил Исроилда  Тақиюддин Набахоний (1909-1979) томонидан асос солинган. ”Ислом низоми”   “Исломий оламга қайноқ нидолар” “Ҳизбут таҳрир тушинчаси” каби рисолаларини  ёзган. Дастлаб Фаластин, сўнгра Араб, юртларида  Ислом давлатини вужудга келтириш ва барпо булган халифалик давлати орқали бошқа юртларга таъсир ўтказишни режалаштирган. Унинг бу йўналишдаги уринишлари Араб мамкалатларида қаттиқ танқид остига олингач, бу юртлардан кескин қувғинга ҳам учраб, Буюк Британияда бош қароргоҳини ташкиллаштиришга мажбур бўлган.

1979 йил Тақиюддин Набаҳоний ўлимидан сўнг, 2003 йилларгача Абулқадим Заллум раҳбарлик қилган. 2003 йилдан Ато Абу Рушта (Абу Ёсин) номли, асли фаластинлик бўлган шахс бошчилик қилмоқда.

Бу ташкилотнинг юртимизга тарқалган адабиёт ва варақаларидаги қарашларда Ислом динининг анъанавий фиқхий йўналишлари, хусусан ақидавий таълимотларига зид бўлган бир қатор фикрларни учратиш мумкин. Маълумки бирор нарса ёки ишни харом деб, ҳукм чиқаришга ёлғиз Аллоҳ ва унинг пайғамбаригина хақли.

Пайғамбаримиз вафотларидан кейин фатвони хар ким ўзича талқин қилиб, дин душманлари ундан ғаразли фойдалана бошлаганларидан сўнгра хулафои рошидинлар ва саҳобаларнинг барчаси динни ўрнатишда, шариат қонунларини ижро этишда, аҳли тавҳидларнинг қонун-қоидаларини тайин қилишда Аллоҳнинг душманлари бўлган бидъатчиларнинг ҳийлаларини пучга чиқаришда бор кучларини сарфладилар.

Пайғамбарга хизмат қилганларининг баракаси билан бадномлик тамғасидан қутулдилар. Бас, ижтиҳод қилдилар. Усул қоидаларини туздилар. Натижада мазҳаб тайин қилишни мақсад қилдилар.  Тўрт  мазҳаб тузилди.

Мана шундай шароитда аҳли-сунна вал-жамоа (суннийлар) таълимотнинг ғоялари ажойиб ютуқларга эришди. Барча бидъадчи оқимлар ўзларича Қуръонни ва хадисни нотўғри талқин қилиб ўзларини манфаатлари йўлида фатво бера бошладилар. “Ҳизбут таҳрир” аъзоларини ақида бўйича адашганлари “Ягона халифалик давлати”ни тиклаш Исломдаги муҳим фарз амалларидан ҳисобланиб, уч кундан ортиқ мусулмонларнинг халифасиз яшашлари ҳаромдир дейишлари, ҳамда улар фахш сурат ва видеоларни кўриш, номаҳрам аёлларни ўпиш ва шу каби шарманда ишларни мубоҳ (гуноҳ эмас), деб санайдилар ва яна амри-маъруф ва наҳий мункарни шахс эмас, Исломий давлат бажаради, Исломий давлат йўқ экан хеч кимга амри-маъруф ва Наҳий Мункар вожиб бўлмайди. “дейди”.

“Ҳизбут таҳрир”-нинг таъсирига тушиб фикри чалғиган, охир-оқибатда онги заҳарланиб, қулоғига ўз “раҳнамолари” нинг таълимидан бошқа ҳеч қандай гап кор қилмайдиган ашаддий мутаассибга айланади. Ушбу залолатга кетган фирқа ўзига аъзо бўлган шахсларни ўзининг фасод ва ботил йўлидаги бузғунчи ишларни бажаришга қасамёд ила бўйсундирадилар, ваҳоланки унинг аксар раъйи, дастури, юқорида баён қилганимиздек, Аллоҳнинг китоби, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг суннатларига хилофдир. Улар бу ишлари билан шариъат буюрмаган, таклиф этилмаган ишларга таклиф этмоқдалар.

Ҳизбга аъзо бўлиб, унинг буюрганларини қиламан деб қасам ичиш, бу шароитдаги буйруқларга хилоф ишларни қиламан дейишдир. Бугунги кунда мусулмонлар куфр диёрида яшамоқдалар дейишлари билан, Аллоҳ нозил қилган ваҳийдан ўзга хукм билан ҳукм қилмоқдалар.

А.Тожиддинов

Косон тумани “Ҳазрати Қусам ота”

жоме масжиди имом хатиби