“Ҳизбут-таҳрир” нинг нотўғри даъволари

Ҳизбут-таҳрир сиёсий оқим бўлиб, у фикрга бош қурол сифатида суянган ҳолда исломий халифаликни қайта тиклашга чақиради. Ҳизб фиқҳга ва исломий ҳис туйғуга зид бўлган фатво ва ҳукмлар чиқарган ва ўз аъзоларига мазкур нарсаларга амал қилишни ва уларни тарқатиш учун иш олиб боришни мажбурий қилган. Уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Шўро мажлисига мусулмон бўлмаган эркак ва аёл аъзо бўлса жоиз.
Яланғоч суратларни томоша қилиш жоиз.
Бегона аёлни шаҳват билан ёки шаҳватсиз ўпиш ва у билан қўл олиб сўрашиш мубоҳ.
Муслима аёл парик ёки шим кийса жоиз. У бу нарсани тарк қилишда эрининг гапига кирмаса, айб эмас.
Ислом давлатининг раҳбари кофир бўлиши жоиз.
Ислом давлати кофир давлатга жизя бериши жоиз.
Модомики уруш кофирларга қарши бўлса, жосус одамнинг байроғи остида кофир давлатнинг режаси бўйича уруш қилиш жоиз.
Мусулмон фазогирдан намознинг фарзлиги соқит бўлади.
Икки қутбда яшовчилардан намоз ва рўза соқит бўлади”.

Бу каби фатволари билан улар ўзларини ҳам бошқаларни ҳам адаштирадилар.

Аллоҳ таоло барчамизни адашиш йўлларидан асраб, тўғри йўлда юришимизни бардавом қилсин!

Б. Холмуродов,

Қарши туман бош имом хатиби