Шайх Алижон қори Асакада

Юртимизнинг етук уламолари халқ билан учрашишда давом этмоқда. Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган юртимиз Уламоларидан Шайх Алижон қори бугун пешин намозини Асака туманидаги «Холид ибн Валид» жоме масжидида жамоат билан ўқидилар. Намоздан сўнг жамоатга ёшлар тарбияси, юртимиздан чиққан алломалар ва уларнинг хаёт йўллари, юртимизда ёшларга яратилинаётган кенг имкониятлар тўғрисида маъруза қилди.
Маърузадан сўнг юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.