ЖАМИЯТДАГИ РEСУРСЛАРНИ АСРАЙЛИК
26

Биламизки, экология инқирозга юз тутаётган бир даврда, биз табиий эҳтиёжларимизни аритувчи муҳим нарсалардан ҳам маҳрум бўлиб бормоқдамиз. Бунга мисол қилиб, энг асосий манба сувни кўрсатиш мумкин. Минг афсуски, бугун жуда кўп мамлакатларда сув танқислиги муаммоси асосий ҳавф бўлиб қолмоқда. Олимлар қирқдан ортиқ мамлакатлар маълумотларини ўрганиш асносида, ичимлик сув захираси тез суръатларда камайиб бормоқда, деган хулосага келишди. Агар бу тенденция аср охиригача давом этса, айниқса, сайёрамизнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида чучук сув танқислиги юзага келади – бу ҳақда РИА янгиликлари хабар бермоқда.
Сув заҳираларимизнинг камайиб кетишига қайсидир маънода ўзимиз ҳам айбдормиз. Биз жуда кўплаб сувларни ҳеч ўйламай исроф қилишликда давом этяпмиз. Гоёки у ҳеч тугамайдигандек.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бугунги инсонлардан анча олдин сувни исроф қилмаслик ҳақида кўп таъкидлаганларини кўрамиз. У Зот алайҳиссалом таҳорат қилаётган буюк саҳобалардан бирини сувни исроф қилишдан қайтариб шундай деганлар:
وَإِنْ كُنْتَ عَلَى نَهْرٍ جَارٍ
(رَوَاهُ الإِمَامُ البُخَارِيُّ)
яъни: “Агар оқиб турган дарё лабида бўлсан ҳам, сувни исроф қилма!” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Эътибор бериб қаралса бу ҳадисдан жуда кўплаб фойдалар олиш мумкин. Динимиз ҳар қандай мўл кўлчиликда ҳам исроф қилмасликка даъват этар экан, бу неъматларни қачондир тугаб, унга зор бўлмаслик йўлларини ҳам олдиндан ўргатган. Шундай экан, биз динимиз аҳкомларига амал қилар эканмиз, бу каби муомоларни онсонгина енгиб ўтишимиз ва неъматларни келаси авлодлар учун ҳам қолдира олишимиз мумкин.
Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Муҳаммад Мирмахаматов
