Ёшларимизни шукр қилишга ўргатайлик
41

Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва унинг Расули Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи васалламга саловотлар бардавом бўлсин.
Албатта Аллоҳ таоло бандаларини шукр қилишга чақирди ва буни эвазига неъматларини зиёда қилишни ваъда қилди.
Аллох таоло қуръони каримда шундай марҳамат қилади.
قال الله تعالى لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُم ْ ۖ
Яъни: Агар шукр қилсангиз, албатта сизга зиёда қилурман: деб хабар берди. (Иброҳим сураси.7-оят )
Демак берилган ҳар бир неъматни зиёда бўлиши унга шукр қилишлик билан бўлар экан. Аллоҳ таоло ўзига шукр ва мақтов айтишга мўминларга Қуръони каримда таълим ўларок каломини аввалида ҳамд (ўзига мақтов) билан бошлади ва бошқа бизга қадрли бўлган китоблар ҳам ҳамд билан бошланган.
Бундан маълум бўладики инсон неъматларга доим шукурда бўлмоқлиги лозим бўлади. Инсон шукур қилмоқлиги учун аввало ўзидаги неъматни қанчалик қадрли эканлигини билмоқлиги билан бўлади.
Бизда неъматлар жуда кўп бўлиб, фарзандларга ота-оналар катта неъмат уларни хизматини қилиб дуоларини ғанимат билишлари керак. Ота-оналарга эса фарзандлар улуғ неъмат бўлиб, уларни одоб ва шукр қилишга ўргатайлик.
Мустакиллик хам олий неъмат, истиқлол неъматининг шукронаси келажак ёш авлодни она ватанига муҳаббатли қилиб тарбия қилмоқлик зарур бўлади. Ватанига муҳаббати бор бўлган авлод ўз олдидаги мақсади йўлида қаттиқ ҳаракат қилади айниқса мактабда уни таълим олиши учун ватани ҳар йили канча маблағ харажат қилаётганидан хабардор бўлган фарзанднинг ватанига бўлган муҳаббати зиёда бўлмай қолмайди. У билим даргоҳида утаётган хар бир дақиқасини куч ғайратини ўқишга сарфлайди. Аксинча у ғанимат даргоҳда умрининг ўн йилини ўтказса ҳам ҳеч бўлмаганда бир дона китоб эмас бир вароқ ҳам ўқимай гулдек умрини бекор ўтказади. Бу ишда ниҳолдек ўсиб келаётган ёш болаларни айблашлик, ўзига катта деган номни юклаб олган кишиларнинг нодонлигидан узоқни қўра билмаслигидан бўлади. Шунинг учун энди мен улғайдим деган инсон ўзини ва яшаб турган хонадонларини ҳар доим ватанни улуғловчи шиорлар билан безатмоқликлари ва фарзанд қалбига ватанига бўлган муҳаббатни зиёда қиладиган ҳикоя қиссаларни айтиб бериб уларни руҳан бақувват комил инсон қилиб тарбия қилмоқликлари кечиктириб бўлмас энг долзарб ишлардан саналади.
Юрт тинчлиги ва инсон саломатлиги ҳам олий неъматлардан бири, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу аълайҳи васаллам ҳадиси шарифларида баён қилдилар.
: قال النبي صلى الله عليه وسلم: نعمتان مغبون فيهما كثير من الناس: الصحة، والفراغ
Яъни: Икта неъмат бор кўп инсонлар ундан ғафлатда, бири саломатлик иккинчиси тинчлик-фароғат: деб марҳамат қилдилар.
Албатта нафс кишини уловидир у қанча кучли ва саломат бўлса соҳибини қасд қилган манзилига олиб боради агар улов заиф булса ўз эгасини кўзланган манзилга етказиши амри маҳол бўлиб қолади. Неъматни борида қадрига етиб эзгу мақсадлар йўлида ҳаракат қилмоқлик лозим бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васалламнинг кўп инсонлар тинчлик неъматидан ғафлатда деганликлари тинликни қанчалик буюк неъмат эканлигига ишора қилдилар бу билан бутун миллатни огоҳ қилдилар, чунки инсон табиати неъмат борида қадрига етмайди.
Ҳикоя қилинади. Бир юртнинг Султони Вазирлари ва Ҳакимлари билан кемада саёхатга чиқдилар, улар билан бирга умрида ҳеч кемага минмаган йигит ҳам бор эди, одатда кема доим чайкалиб турарди, бу ҳолатда йигитни қалбини қўрқув ваҳима босди ва ўзини тийиб туролмай йиғлаб оҳ-воҳ қила бошлади. Бу кўнгилсиз ҳолатдан саёхатга чиққанларни таби хира бўлди шунда Ҳакимлардан бирлари Султон ҳазратларидан у болани хотиржам қилишни сўраганда Султон Ҳакимга изн бердилар. Шунда Ҳаким киши кемачиларни бирини чақириб бу болани кемага яқинроқ қилиб сувга ташлангки ўзи ҳаракат қилиб кемага чиқиб олсин дедилар. Шунда дарҳол уни сувга ташлашди у йигит бир икки сув ютиб қаттиқ интилиб зўрға кемага чиқиб олдида ва кемани бир четида жим бўлиб қимирламай қолди. Бу воқеадан Султон ҳазратлари таажжубланиб бунда нима ҳикмат бор деб Ҳаким кишидан сўрадилар, Хаким киши: инсон тинчликни қадрига йўқотганда етади. Бу йигит ҳам кемани қанчалик тинч жой эканлигини ундан айрилганда билди. Энди тинчликни қадрига етиб хотиржам бўлиб қолди деб чиройли жавоб бердилар.
Албатта халқимиз истиқлол асносида кўп ютуқларни кўлга киритдилар. Жумладан ўз она тили ва диний қадрятлари, аждодларининг илмий мерослари ва ота- боболарининг урф-одатлари, бундай бебаҳо неъматларга миллатни эга бўлишлари, тинчликни ва халқимизни бирдамлигини ва бағрикенглигининг самараси десак ҳеч муболаға бўлмайди.
Хулоса ўрнида шукурнинг турларини айтиб ўтишимиз керак. Аввало шукур қалбда бўлади, қалбни шукри шуки, банда неьматларни ҳаммаси Аллоҳ таолодан деб билмоқлиги.
Иккинчиси бадан шукри, бу азоларимизни Аллоҳ таолони тоатига машғул килишимиздир. Учинчиси, тилнинг шукри бу эса доим Аллоҳ таолони зикрида бўлишимиздир.
Албатта Исо алайхиссалом одамларни ибрат олишлари учун уларга бир тадбирни қўллар эдилар. Яъни бадавлат одамларни қўлидан ушлаб фақирларни олдига олиб бориб, бу ҳам сен каби Аллоҳ таолони мўмин бандаси, бунга нисбатан сени ризқда фазилатлик қилди бас Аллох таоло сенга берган неъматига шукур қил дер эдилар. Фақирни қўлидан ушлаб беморларни олдига олиб бориб сени тани жонинг соғ агар касал ва фақир бўлганингда нима бўларди, соғлигинга шукур қил уни ғанимат бил дер эдилар. Ва беморни қўлидан ушлаб ҳидоят топмаган одамларни олдига олиб бориб, сен агар фақир, бетоб ва беиймон бўлганингда нима бўларди деб мушоҳада йўли билан шукур қилишга чақирардилар.
Ҳикоя ва қиссалардан маълум бўладики оқил кишилар бир бирларини ва ёш авлодни доим неъматга шукур қилишга ва қадрига етишга чақирсак фарзандларни тўқликка шўхлик деган салбий ном билан аталишидан сақлаб қолган бўламиз. Огоҳлик ва хушёрлик мўминларга хос сифат, лоқайдликни динимиз ёқламайди шундай экан мўмин киши лоқайдликдан узоқ бўлмоқлиги ва юрт дахилдорлиги ҳисси билан ҳаёт кечирмоқлиги лозим бўлади. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин .
Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Мирзоназар Хусанов
