Ҳанафий мазҳаби — мўтадиллик йўлидир

51

Абу Ханифа (р.а) асос солган мазхаб шу қадар енгиллик яратиб берганлиги ва ишончлик бўлганлиги сабаблик VIII аср ўрталарида У киишининг ҳаётлик чоғлариданоқ кенг омма ва халқларга тарқала бошлади. Кенг тарқалган шаҳарларнинг ичида Мовароуннаҳ ҳам бор эди. Ана шу даврдан бошлаб бу мазхаб бизнинг мамлакатимизда мусулмонларнинг барчаси шу мазхабга эргашиб келмоқдалар. Хозирги замонда таҳминан дунёнинг 1,3 миллиард мусулмон аҳолисининг 92,5%ни суннийлар ташкил этиб, улар мазхаблар бўйича қуйидаги нисбатга бўлинадилар: Ханафийлар – 47 %, Шофиъийлар – 27%, Моликийлар – 17%, Ханбалийлар – 1,5% ни ташкил қилади.

Ислом дунёсида биринчи бўлиб фиқҳ илми бўйича қиёсий хуқуқшунослиги яъни, илм-ул хилофга асос солган Абу Зайд Дабусий ўзининг ушбу соҳада ёзган кичик асари “Таъсисун назар”, шунингдек усулул фиқҳ бўйича ёзган китоблари билан барча фақиҳларни ўз диққатига тортиб келган.

Шунингдек, фақиҳларимиз томонидан ёзилган “Ал-Мабсут” китоблари, Имом Мотурудий ёзган “Ал-Жадал” ва Қозихоннинг “Фатвои Қозихон” китоби ҳамда Имом Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” асари ислом хуқушунослиги соҳасидаги бархаёт асарлар бўлиб келмоқда.

Ушбу мазҳаб Афғанистон ва Хинд Ярим Оролига бориб, дунёнинг буюк империяларидан бири бўлмиш Бобурийлар салтанатига асос солган Захириддин Муҳаммад Бобур ва унинг сулоласи ҳам Ханафийликни ўз ҳимояси остига олиб унинг таълимоти асосида “Фатвои Оламгрийя” ёки “Фатвои Ҳиндийя” каби тўрт жилдлик хуқуқий кодексни ёзиб тугатиш учун шароит яратиб бериб асар муаллифларини қўллаганлар.

Бизнинг ўлкамиз дунёнинг мукаммал хуқуқий тизимларидан бири ислом хуқуқшунослигини ва унинг асосий йўналишларидан бири бўлмиш ханафий мазхабининг такомили ва ривожланиш маркази сифатида ўзи йирик алломалари ва сонсиз фақиҳларининг ижоди ва илмий фаолияти орқали ушбу жараёнга унитилмас хисса қўшиб келганидан фаҳрлансак арзийди. Уларнинг қолдирган бебаҳо илмий меросларини ҳар томонлама ўрганиб, ижодий талқин этиш ва мустақиллик шароатида қонунчилик ва ҳуқуқшунослик фанини ривожлантиришда улардан фойдалнишни асосий  бурчимиз деб биланмиз.

Барча барчаларимизни мазхаббошимиз Абу Ханифа (р.а)нинг ҳаёт йўлларидан боришга, у зотнинг тақволаридек тақво қилишга ва етишган даражаларига сазовор бўлишимизни насиб айласин. ОМИН!

Ўткир Ғузаров

“Хожа Бухорий” ўрта махсус

ислом таълим муассасаси мудири