“Арбаин” (қирқ ҳадис) китоблари нима учун айнан қирқта?

24

Олимлардан баъзилари қирқта ҳадисни турли мавзуларга ёндашган ҳолда тўплаб, кичик рисолалар ёзишган. Айнан нима учун қирқта, деган саволга биттагина ҳадис билан жавоб берилади.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى

اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثًا فِي أَمْر

دِينِهَا، بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَا، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَافِعًا وَشَهِيدًا

“شُعَبِ الإِيمَان” رَوَاهُ البَيْهَقِي في

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни фақиҳ қилиб тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи ҳамда гувоҳ бўламан”.

Байҳақий “Шуъабул-иймон”да ривоят қилган.

Юқоридаги ҳадисга амал қилиб, ундаги ваъда остига кириш мақсадида уламолар “Арбаин” китобларини ёзишган. Қирқта ҳадисни бирор мавзуда, мисол учун бирор саҳоба р.а.дан ривоят қилинган ҳадисларни тўпланса ҳам “Арбаин” бўлади. Айрим олимлар фақат Муҳаммад ровий (ҳадисни айтиб етказувчи)ларидан иборат китоб қилишган. Яна бирор ибодатга яъни, у намоз бўладими, ҳажми ёки закотни шунга ўхшаш бирор ибодатга тааллуқли қирқ ҳадис тўпланса ҳам “Арбаин” ҳадис дейилади. Ҳозирда Мадраса ёки Маҳад талабаларидан бирорталари муайян бир мавзу остида қирқ ҳадис тўплаб бир рисола қилишса ҳам инша Аллоҳ “Арбаин” ҳадисида ваъда қилинган мақомга эришадилар.

 

Анасхон ТУРДИБОЕВ

Хожа Бухорий ислом таълим муассасаси ўқитувчиси