Баъзи бидъатчи тоифаларга РАДДИЯ
13

Бизларни соф ислом динига ҳидоят қилгани Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бизга ислом динини нозил қилинганидек етказган Росулуллоҳга саловат ва саломлар бўлсин.
Ислом дини пок ва мукаммал диндир. Бу динда турли хил қабиҳликлар, чалкашликлар асло топилмайди. Бироқ баъзи бидъатчи тоифалар ислом динини ўзи яхши тушунмагани холида, ислом ҳақида нотўғри талқинларни тарқатишмоқда. Шу нотўғри талқинларидан бири тасаввуф ҳақидаги ботил даъволаридир. Баъзи ислом тушунчаларини нотўғри тушунадиган, ҳақиқий исломий илмлардан мутлақо бехабар кишилар тасаввуф аҳлини исломга мансуб ширк аҳли деб номлашмоқдалар. Бундай жоҳил кимсалар ўзлари нима деяётганларини ўзлари фаҳмламайдилар. Қандай қилиб ислом билан ширк бир ўринда жамланиши мумкин?! Улар бу гаплари билан мўътазилий фирқасини гапини айтмоқдалар. Улар ислом билан куфрни ўртасида бир манзила бор дейдилар. Аҳли сунна ва жамоа эътиқодга кўра ислом ва куфрни ўртасида ҳеч нарса йўқ. Балки ислом билан куфр бир бирига қарама қарши нарсадир. Қачон бири келса бошқаси кетади. Ислом билан куфр бир жойда жамланмайди. Бу бидаътчи жоҳиллар эса исломга ширк нисбатини бермоқдалар. Уламолар “мўминни кофир” деган кишининг ўзи кофир бўлишига иттифоқ қилганлар. Бундан исломга ширк нисбатини берган киши кофир бўлиши ҳам тушунилади. Аллоҳ ўзи бидъат эътиқодлардан барчамизни паноҳида асрасин.
Музаффар Қосимов,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
