ТАЖВИДНИНГ ТАРИФИ
19

Тажвид луғатда جود феълидан олинган бўлиб гўзал қилишлик ёки мукаммаллаштирмоқ деган маъноларини англатади.
Истилоҳда эса Қуръон ҳарфларини барчасига ўзининг ҳаққинии беришлик билан тўғри махраждан чиқаришликдир.
Махраж ҳарф чиқадиган ва бир ҳарфни бошқасидан ажратиб турадиган ва ҳарф ундан чиқадиган ўриндир. Махраж мухаққақ ва муқаддар бўлади. Ҳарф мухаққақ ва муқаддар махражга суянадиган овоздир.
Ҳарфнинг ҳаққи ҳарфнинг жаҳр шидда истеъло қалқала итбоқ каби бирор бир ҳолатда ҳам ҳарфдан ажралмайдиган ана шу ҳарфни лозим тутувчи сифатдир.
Ҳарфнинг мустаҳаққи бу- йўғон ўқишлик каби лозим сифатдан келиб чиқувчи сифатдир. Чунки у истеъло сифатидан келиб чиққан ёки тарқиқ (ингичка) ўқишлик каби, чунки у истеъфола сифатидан келиб чиққан. Ёки у ҳарфнинг қўйилиши жиҳатидан ҳарфга баъзида йўлиқадиган сифатдир. Бу “р” ҳарфига тафҳимлик ва тарқиқлик йўлиқишига ўхшайди.
Жазарий роҳимаҳуллоҳ Муқоддималарида шундай келтирадилар:
Қачонки “р” ҳарфи касра қилинса, ингичка ўқилади. Шу каби сукунли бўлиб, касрали ҳарфдан кейин келганида ингичка ўқилади.
Агар “р” истеъло ҳарфидан олдин келмаса ёки олдинга ҳарф касраси аслий бўлмаса ингичка ўқи.
Тажвиднинг ҳукми. Тажвиднинг ҳукми унинг қисмларига эргашган ҳолатда турли хил бўлади. Тажвининг қисмлари эса 2 хилдир.
- Марифий назарий қисм— тажвид китобларида ёзилган, унинг ҳукми фарзи кифоядир. Қачонки бир кимса назарий қисмни мукаммал адо қилса гуноҳ ва мушкилот қолганлардан соқит бўлади.
- Тадбиқий амалий қисм – бу ҳар бир Қуръон ўқувчига ўзи қодир бўлганча фарзи айндир Қуръондан оз ўқиса ҳам кам ўқиса ҳам. Бу ҳукм ўз навбатида Қуръон суннат ва умматнинг ижмоси билан собитдир.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Ва Қуръонни тартил билан ўқинг”
Бу ердаги далолат буйруқдир. Агар буйруқни бошқа маънога таъвил қилишга белги бўлмаса, буйруқни бажариш вожиб ҳисобланади. Бу ояти каримада ҳукмни ўзгартирувчи қорина йўқ ва буйруқ [ترتيلا] масдари билан таъкидланди.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ана ўшалар унга иймон келтирадилар.
Ибн Жарийр роҳимаҳуллоҳ ўзларининг санадлари билан ибн Масъуд розиаллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки: Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, Қуръон тиловатининг ҳаққи унинг ҳалилини ҳалол ва ҳаромини ҳаром деб билишлик ва уни Аллоҳ таоло нозил қилганидек тиловат қилишликдир. Росули Акрам соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Қуръони каримни оҳанг билан билан ўқимаган кимса биздан эмас.
Амалий тажвид эса саҳобаларнинг орасида еэътироф этилган ва улардан кейингилар унга эргашган нарсага айтилади.
Анас розиаллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломнинг қироатлари ҳақида сўралган вақтларида айтдиларки, у зот ҳотиржамлик билан ўқир ва ҳарфларни махражидан чиқарар ва мадларни маромига етқазар эдилар.
Али розиаллоҳу анҳу тартил ҳақида сўралганларида, Тартил ҳарфларни гўзал қилиш ва вақфларни билиш деб жавоб бердилар.
Ибни Аббос розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтдилар: “Али бизга айтдилар. Албатта Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам бизга Қуръон қандай ўргатилган бўлса худди шундан ўқишга буюрдилар”.
Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳунинг ёнларида бир киши للفقراء оятида вақф қилиб ўқиди шунда у киши айтдилар: Менга Росули Акрам бу оятни бундай ўқишликни ўрганмаганлар. У киши вақф қилмасдан ўқишликни ўрганган эдилар деди ва бу оятни мад билан чўзиб қироат қилиб бердилар.
Ибни Масъуд розиаллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан 70 сурани ўрганганлар. У киши борасида Набий алайҳиссалом ким Қуръонни нозил бўлганидек аъло ҳолатда ўқишни хоҳласа Ибн Умму Абднинг қироати каби қироат қилсин деб марҳамат қилдилар.
Бу уммат Қуръони карим қироатини Набий алайҳиссаломдан авлоддан авлодга мана шу кайфиятда қабул қилиб олди. Аллоҳ таоло уни сақлашликка ўзи кафил бўлишлигини ўзининг сўзи билан баён қилди.
Биз зикрни нозил қилдик ва уни ўзимиз сақловчимиз. Қироат қилишнинг кайфияти эргашиладиган суннатдир. Суннат бўлган кайфиятдан четга чиқиш далилга муҳтождир. Жазарий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Қуръони каримни қироат қилишда тажвид қоидаларига амал қилиш вожибдир. Уни туғри ўқимаган киши гуноҳкор бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримни тажвид билан нозил қилди. Қуръони бизларга Яратгандан тажвид билан етиб келди”.
Жазарий айтадилар: “Албатта шак шубҳа йўқки, Уммат Қуръони карим маъноларини фаҳмлашга ва уни ҳукмларини қойим қилишга буюрилгани каби уни лафзларини тўғри талаффуз қилишга ва ҳарфларини набавий фасиҳ лаҳжада қироат имомларидан қабул қилган сифатларга кўра қойим қилишга буюрилган. Бу шундай сифатки, унга хилоф қилиш ва ундан бошқаси четга чиқиш жоиз бўлмаган сифатлардандир. Инсонлар шу буюрилган амалларни қилишда гўзал ажр олувчи ва хато қилиб гуноҳкор ёки узрли ўртасида бўлишади.
Акбар АСҚАРОВ
Хожа Бухорий ислом таълим ўқитувчиси
