Шайтоннинг султонини йўқ қиладиган калима

22

 Шайтон инсонга қачондан бошлаб душманга айланди ва бунга уни нима мажбур қилди, ушбу саволларга жавоб топишимиз бизга дўст билан душманни ажратишимизга ёрдам беради. Аллоҳ инсонни яратиб фаришталарга унга сажда қилишликни буюрди ҳамма фаришталар сажда қилди аммо шайтон сажда қилмади, аксинча кибрлик қилиб у менга сажда қилсин деб бош тортди. Шунда Аллоҳ шайтонни лаънатлади Аллоҳни амрини рад қилганлигидан ва Одам атога сажда қилмаганлиги учун шу куйга тушуб қолди.Шу ўринда бир нарсага ойдинлик киритиб кетсак мақсадга мувофиқ иш бўларди.Масалан сажда деганда нимани тушунишлик керак: Сажда икки хил бўлади яъни “ Саждаий таъзим ”яъни бу улуғлик саждаси бўлиб фақат Аллоҳгагина қилинади, иккинчиси “ Саждаий таҳийёт ” яъни салом бериш саждаси бўлиб бу Аллоҳдан бошқаларга ҳам бўлаверади. Аллоҳнинг Одам атога сажда қилишликга буюрган буйруғи “ Саждаий таҳийёт ” эди.Буни фарқлашиб олсак мақсадга мувофиқ иш бўлар эди.

Шайтонни яхшилаб билиб олишлигимиз учун уни асли негизи нимада ва қайси сўздан иштиқоқ яъни чиқариб олинган ва қандай маъноларни беради? Ушбу савоолларга жавоб топсак шайтонни асл маъноси нима эканлигини ва уни ўзи нима эканлигини яхши англаб оламиз. Чунки душманни кимлигини ва унинг қандай кучга эга эканлигини билсак унга ғолиб келишлигимиз осон бўлади ва у тезда мағлубиятга учрайди.Айниқса душманни йўқ қиладиган нарса нима эканлигини ва нима билан ундан қутулса бўлади буни билишлигимиз биз учун жуда зарур эди.Бу учун изланиб қийналиб юришимиз ёки харажат қилиб юришимиз шарт бўлмади. Ўзини яратган бандаларига раҳмли ва меҳрибон зот бўлмиш Аллоҳ бизга ўзининг фазли марҳамати билан душманимизни сирини ва ундан халос бўлишни йўлини осонгина билдириб қўйди ва “Тааввузни ” яъни «Ауъвзу биллаҳи»ни айтишга амр қилди. Бу муаммодан осонгина қутулдик, бу Аллоҳнинг бизга берган неъматлари ичидан биттаси эди халос. Бундан ташқари бир неча сон саноқсиз неъматлари бўлиб биз уларни саноғини ҳам ҳкматини ҳам ҳатто манфаъатини ҳам билмаймиз.Шунинг учун Аллоҳ нимага амр қилса ўшани қилиб Аллоҳнинг оятларини муҳокама қилмаслигимиз лозим бўлади.

Шайтон сўзи узоқ бўлмоқ ёки оловда куймоқ маъноларини берадиган сўздан( масдардан ) олинган. Шунинг учун бу калимани айтишга амр бўлдики сабаби инсондан васваса қилувчи шайтон узоқ бўлсин зарари тегмасин деган маънода. Шайтон сўзи олинган сўзга назар соладиган бўлсак “ Узоқ” бўлмоқ ёки оловда “Куймоқ” дедик яъни ушбу калимани айтсак ёки зикр қилсак биздан шайтон узоқлашади ёки илоҳий таъсир остида куяди натижада биздан узоқлашади.Демак биздан узоқлашар экан бизга эгалик ҳам қиломайди ва ҳукмини ўтказиб бизни васвас ҳам қилолмайди.Бу ҳақда “ Наҳл ” сурасининг 99  оятида Аллоҳ шундай марҳамат қилади: Албатта, иймон келтирганларга ва ўз Роббиларига таваккал қилганларга у (шайтон)нинг султони йўқ.Яъни эгалик қилишлик имконияти йўқ эгалик қилолмайди дегани.

Шайтон қанча уринмасин, қанча васваса қилмасин, Аллоҳга иймони бор одамни йўлдан ура олмайди. Чунки мўмин одамнинг қалби Аллоҳга боғлиқ бўлади. Аллоҳга боғлиқ қалбга эса, на васваса таъсир қилади ва на ғулғула тушади. Аллоҳгагина таваккал қиладиган, фақат Унгагина суянадиган мўминлар бошқа томонга, умуман, қиё боқмайдилар. Шунинг учун ҳам шайтон мўминга ва Аллоҳга таваккал қилувчи шахсга султонини-ҳукмини ўтказа олмайди.

Лекин уни султонлиги таъсир қилади шайтонни дўст тутуб унга эргашиб унга итоат қилганларга  ва у сабабдан мушрик бўлганларга  таъсир қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “ Наҳл ” сурасининг 100 оятида шундай марҳамат қилади: Унинг султони фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос.Яъни айнан мана шундай кишиларга эгалик ҳам қилади ва уларни васваса ҳам қила олади.

Шайтонни ўзига валий ва дўст этиб олганлар бўлса, албатта, шайтон уларга эга бўлиб, султонини ўтказади. Шунингдек, шайтон ўзи сабабли мушрик бўлганлар бўлса, унга ибодат қилиб Аллоҳга ширк келтирган ёки шайтон васвасасига учраб бошқа нарсаларни Аллоҳга шерик қилганлар бўлса, уларга ҳам ўз султонини ўтказади.Демак хулоса шундай кимки шайтонга эргашса унга итоат қилган ва уни дўст тутган бўлади, бу инсон учун мағлубият бўлиб оқибати дўзах бўлади.Кимки унга итоат қилмасдан қарши чиқса ва ихлос билан “Тааввузни ” яъни «Ауъвзу биллаҳи»ни айтса ҳам шайтонга ғолиб келади ҳам Аллоҳнинг амрига итоат қилган бўлади натижада оқибати жаннат бўлади , Аллоҳ барчамизни ҳидоятдан адаштирмасин.

“ Хожа Бухорий ”номли ўқув муассасини тафсир фани ўқитувчиси:                А. Бозоров