Иймон неъмати

40

 Маълумки дунёда ҳар хил дин ва унга еътиқод қиладиган инсонлар мавжуд. Аллоҳ ҳар бир бандасига ўзига яраша ақл-идрок берган. Шунга қарамай айрим ақл расо, ўй — фикри жойида бўлган шахслардан юз берган гап-сўзларни ешитиб ҳайратда қолади киши. Бу ўринда сўз юритилмоқчи бўлинган нукта ақл ёлғиз ўзи ҳақ, тўғри йўлни кўрсата олмаслиги. Ҳозирги кунга келиб қанча-қанча ақл егаларини кўрилади иймон келтирмасдан залолат, куфр ботқоғига бўғзигача ботган. Бу инсонларни ақлига футур йетганми ёки мутакаббирликлари сабаб ҳақдан юз угуряптиларми?

Мутакаббирлик қилиб иймондан юз ўгирганлар Ислом тарихида кўп бўлган.

Утба ибн Робиа ақллилиги, огʻир босиқлиги ва донолиги билан арабларнинг ҳакими (доноси) номи билан танилган. Бадр жангида якками якка курашда оʻлдирилганда кичик оʻгʻли Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳу мусулмонлар сафида боʻлади. Отаси оʻлдирилиши билан йигʻлайди, шунда Пайгʻамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам нега йигʻлаяпсиз, отангизни мусулмонлар оʻлдирганига йигʻлаяпсизми, деган мазмунда соʻраганларида Абу Ҳузайфа: ёʻқ, биласиз отам жуда ақлли киши еди, бир кун келиб отамни шу ақли тоʻгʻри ёʻлга ёʻллайди, деган умидим бор еди. Бугун шу умидим пучга чиқди, шунга ачиниб йигʻлаябман, дейдилар. Бу ва бунга оʻхшаш мисоллар жуда коʻп.

Хулоса қилиб айтганда, иймон Аллоҳ таоло томонидан бандаларига берилган енг қимматбаҳо гавҳардир. Уни Оʻзи ҳоҳлаган бандасига беради. Шундай екан мусулмонлар оʻзларини дунёдаги енг бой ва енг бахтли инсон еканликларини билиб яшашлари даркор. Зеро, неʼматлар ҳар вақт ҳам моддият билан оʻлчанмайди!

 

Турдибайев Анасхон

“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси