Илмсиз амал кўзсиз юрувчи кабидир
30

Билингки, имлмлар навларга ва қисмларга бўлинади. Баъзи илмлар фойдали баъзилари зарарли ва баъзилари ҳалокатли бўлади.
Албатта илмларни афзали ва манфаатлиси икки дунёда инсонга манфаатли бўлган илмдир. Бундан мурод Аллоҳ таолони ва Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламни ҳадислари ва фиқҳ илми саналади. Инсонга манфаатли бўлган илм мўмин мусулмонлар дунё ва охиратларини обод қиладиган илмлардир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм изланглар агарчи синда бўлса ҳам», дедилар. Бу билан банда учун илм не чоғлик зарур эканлиги ва инсон эътиқодини ўнгламоқлиги кўринади. Мўмин киши илмсиз тақво қиладиган бўлса унга аҳмоқлар ҳам кулади дейилади.
Зоҳидлик нима дейилса буни таърифида охиратга фойдасиз нарсаларни тарк қилиш фаҳмланади. Демак, зоҳидлик деганда илмсизлик қилиб тақво қиламан деб оҳират учун манфаати бор нарсаларни ҳам тарк қилмаслик керак. Ва баъзи жоҳиллар эътиқоди мустаҳкам деб оиласи ва уй-жойларини қаровсиз ташлаб қўяди. Ваҳоланки нафақа аёл фарз бўлса. Огоҳ бўлинг дунёда яшаб турган уйларимизни оҳират учун манфаати катта. Бунда болаларни тарбия қилинади, меҳмон кутилади ва ибодат қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилинади. Қўштирноқ ичидаги илмдан беҳабар тақводорлар зоҳидликни таърифида ҳато қиладилар. Баъзи бирлари Аллоҳ ҳалол қилган гўштни ҳам ҳаром қилиб оладилар. Ва яна баъзилари янги либосларини ўзларига ҳаром қилиб олади. Динимиз эса ишларда ўртача бўлишини талаб қилади. Аллоҳ таоло оятда:
وكذلك جعلنكم امة وسطا
“Яъни шунингдек сизларни ўрта миллат қилдик” деб хабар берган. Бақара 143 оят.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳам шунга далолат қилади. Ва саҳобалар Аллоҳ таолони энг тақводор (қўрққан) бандалардан саналади. Улар ҳаргиз бундай йўл тутмадилар. Бу зотларни оиласига, аҳли аёли ва фарзандларига қанчалик эътиборлиликлари ва либосларни янги ва чиройлигини кийганликлари тарихдан маълум. Аллоҳ таоло оятида
وكلوا واشربوا ولا تسرفوا
Яъни “Еб-ичинглар исроф килманглар”. деган. Аъроф 31 оят
Демак, мўмин кишига мубоҳ нарсалардан исроф қилмасдан фойдаланмоғлиги вожиб экан. Чунки, бу билан ибодатга қувват олади.
Биламизки, албатта суннат иккига бўлинади суннанул ҳуда ва суннанул завоидларга. Сунанул ҳуда бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат асносида адо қилган суннатлари бўлиб уни бепарволик қилиб тарк қилганлар қиёматда итоб ва маломатга қолади дейилади. Суннанул завоид эса Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васаллам ибодатдан ташқарида адо қилган суннатлари. Буни росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари ҳам дейилади. Одатлар юриш-туришларини, либосларини ва гўзал хулқларини ўз ичига олади. Бунга эргашганларга қиёматда ажр мукофотлар бор. Эргашмаганларни эса маломат қилинмайди. Гувох бўламиз ўзларини хос мурид деб либос кийишликда ва сақол қўйишликда пиримдан дуо олганман жондан кечсам хам бундан кечмайман дейдиганларга бу уларни шариат илмларидан бехабар эканлиги маълум бўлади. Усулий қоидада: “Зарурат булганда шариат ҳаром қилган нарсалар мубоҳ бўлади” деган. Ваҳоланки, уларни эътиқодлари шариат қоидаларига зид.
Баъзилар сунанул завоидни ҳам вожиб деб эътиқод қилиб, уни маҳкам тутиб суратларини ўзгартириб (эски либосларни кийиб), ўзига сохта сўфийларни пир қилиб олиб, уни ҳизматида банд бўлиб, ота-онаси ва оиласини қаровсиз ташлаб қўйишлик динни яхши тушунмай, ўзини этиқодим мустаҳкам деб ўйлайдиган жоҳил кишилардир. Буларни ҳаммаси шариатни ўз раъйи доирасида ўлчаб уни кўр-кўрона маҳкам тутиб унга амал қилиши жоҳиллик, илмсизлик ва мутаассибликни оқибати. Бундай феъл билан халқни ўртасига нифоқ, адоват, тафриқа ва фитнага сабаб бўлади. Бу қабоҳатлардан қутилишни бирдан бир йўли илм ва илм аҳлларини мажлисларини лозим тутишлик билан бўлади.
Нурулло ХАЛИКОВ
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
