Шифо оятлари
79

بِسْمِ ٱللّٰهِ ٱلرَّحْمٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Бирор касалликка йўлиққан киши ундан халос бўлиши учун дарров мутахассис-шифокорларга мурожаат қилиши, уларни уларнинг тавсияларига амал қилиб, айни вақтда дуо ҳам қилиши лозим.
Саҳобалардан бири Росулуллоҳ(с.а.в)дан руқия қилиш, дуо қилиш, дори дармон бериш касалликни кетқизадими деб сўрадилар. Росулуллоҳ(с.а.в) бу дунё сабаблар дунёси дедилар.
Қуръон мўминларга шифодир. Бунга далил Aллоҳ Таоло ўз оятида айтадики:
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدْ جَآءَتْكُم مَّوْعِظَةٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَآءٌۭ لِّمَا فِى ٱلصُّدُورِ وَهُدًۭى وَرَحْمَةٌۭ لِّلْمُؤْمِنِينَ
(Юнус 57)
“Эй одамлар, яратган Роббингиздан панд насиҳат, кўнглингиздаги иллатга шифо, мўминларга дастуруламал ва марҳамат келди.”
Бу ерда панд-насиҳатдан мурод Қуръондир. У башариятнинг барча моддий ва маънавий эҳтиёжини қондирувчи мукаммал китобдир.
Бу оятнинг тафсир “Тафсирул Жалолайн” да шундай келади:
“Эй инсонлар (яъни эй макка аҳли) сизларга Роббингиздан панд-насиҳат (нима сизларга яхши ва нима ёмонлигини билдирувчи китоб) ва (қалбларингиздаги бузуқ ақидалар ва шакдан тузатувчи) шифо ва (залолатдан) ҳидоятга бошловчи ва (у билан) мўминларга роҳмат (бериладиган) келди.”
Қуръонда мўминларга шифо бўладиган алоҳида оятлар борлиги ҳақида Аллоҳ таоло айтади:
وَنُنَزِّلُ مِنَ ٱلْقُرْءَانِ مَا هُوَ شِفَآءٌۭ وَرَحْمَةٌۭ لِّلْمُؤْمِنِينَ ۙ وَلَا يَزِيدُ ٱلظَّـٰلِمِينَ إِلَّا خَسَارًۭا
(Исро 82)
“Ва (биз) Қуръондан мўминлар учун (залолатдан) шифо ва (у билан) раҳмат келадиган оятларни тушурамиз. (Лекин бу оятлар) золимларга (кофирларга) фақат зиённи орттирур.”
Шифо оятларидан яна бири:
وَلَوْ جَعَلْنَـٰهُ قُرْءَانًا أَعْجَمِيًّۭا لَّقَالُوا۟ لَوْلَا فُصِّلَتْ ءَايَـٰتُهُۥٓ ۖ ءَا۬عْجَمِىٌّۭ وَعَرَبِىٌّۭ ۗ قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ هُدًۭى وَشِفَآءٌۭ ۖ وَٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِىٓ ءَاذَانِهِمْ وَقْرٌۭ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ يُنَادَوْنَ مِن مَّكَانٍۭ بَعِيدٍۢ
(Фуссилат 44)
“Ва агар Қуръонни (зикрини) ажам тилидаги (араб тилида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта, улар:”Унинг оятлари (ўз тилимизда) баён қилинмабдида, (Муҳаммаднинг ўзи) арабку (нега унга) ажамий (Қуръон тушибди) ” – деган бўлур эдилар. Айтинг “(ушбу Қуръон) Иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир.” Иймон келтирмайдиган кимсаларнинг эса, қулоқларида оғирлик(карлик) бордер. Ва у (Қуръон) уларга кўрлик (омили) бўлур. Улар (гўё) узоқ бир жойдан чақирлаятган кишилар (каби гаранг)дир.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Қуръоннинг ҳар бир ояти мўминлар учун шифодир. Лекин баъзи оятлари залолатдан бўлган қалбдаги бузуқ ғояларни кетқизиб руҳни даволаса баъзи оятлари жисмоний касалликларни кетқизиб руҳни даволайди. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлига ҳидоят қилсин. Аллоҳ билгувчироқдир.
Махсумов Мақсуд Махтум ўғли “Хожа Бухорий” номидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаси фиқҳ ва тафсир фани ўқитувчиси.
