Ватанни севмоқ иймондандир!
41

«Билур ҳар одам ўғли булса ўйғоқ,
Ватаннинг аслидур бизга тупроқ!» Суфи Оллоёр
Ватан тушунчасини сингдирмокчи муаллиф… Ватан деганда тупроқ кадрин бил демокда…
Инсоният тупроқдан яралди, яъни тупроқдан экиб ҳосил олинади…
Истеьмолдаги барча ризқ Аллоҳ инояти билан бандани саъйи остида олинган махсулот ТУПРОҚ таркибида вужудга келади….
Ундаги хикмат:
Башарият истемолидан танага керакли модда ажралади… Организмдаги барча аьзоларга витамин ажралади…
Шунингдек ҳомила учун уруғ хам…
«Ториқ» сураси, 5-оят:
«Бас, инсон нимадан яралганига боқсин!»
Оят далилида тупроқдан яралганимизни билдик…
Тупроқдан яралдик, тупроқ устида яшаймиз, тупроқдан маҳсулот олиб истеъмол қиламиз, яна тупроққа дафн этиламиз….
Тупроқ жинсидан эканимиз маълум бўлди, демак тупроқни муътабар билишимиз керак ва уни ватан-маскан маъносида муқаддас билишга лойиқ ва муносиб кўрилиши бешак ҳикмат экан…
Ватан тушунчасида таваллуд топган ўринни атаймиз….
Куръонга асосланиб эришган ҳикмат асосида маскан, чегарали майдон эмас, бир ҳовуч тупроқ кийматини башар англамоғи билан ҳис этади, қалбидаги иймон тупроққа муҳаббат боғлайди.
Набий ﷺнинг:
«Ватанни севмоқ иймондандир!» деган марҳаматларига жавобан нафақат таваллуд маскани, балки Қуръон нозил булган Ислом дини ер курраси узра то қиёмат Аллоҳ тақдим этган экан, бутун ЕР юзи Ислом аҳли учун ВАТАНдир!
Одам аҳлининг ўйғоқлиги – иймон соҳиби бўлса демакдир!
Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига ишонч билдирган қалб борки, ИЙМОНга эгалиги билан она-замин тупроғини севиб яшайди…[1]
Ватан ва миллат бирлигини соғлом диний жилов саранжом қилганидек бошқа бирор нарса саранжом қилолмайди. Чунки дин бирдамлик қадриятларини ҳамда ҳар қандай бегона душманлар қаршисида ўзаро масъулиятли бўлиш қадриятларини ижод қилишга интилади. Дин бир вақтнинг ўзида уммат хассасини синдиришга сабаб бўладиган ва унинг бирлигига таҳдид соладиган ҳар бир нарсанинг думини қирқиб ташлашни ҳам мақсад қилади.
Ватан ҳимоячиси деган унвонга эга бўлиш энг шарафли ва олий касбдир.
Ватан ҳимояси йўлида ухламасдан пойлоқчилик қилган кўз эгасини дўзах оташи ҳам куйдирмас экан. Бу тўғрида Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар ﷺ: “Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири бу – Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси – Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб ухламаган кишини”, – деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти).
Набий ﷺ: “Бир қалбда имон билан куфр жамланмайди, ёлғон билан ростгўйлик бирга жамланмайди, хиёнат билан омонатдорлик бирга жамланмайди”, деб марҳамат қилганлар.
Демак, хоин киши омонатсиз ва ишончсиздир. Омонатдор, ишончли кишилар ҳеч қачон хиёнат қилмайдилар. Ундай одам ўз аҳли оиласига, фарзандларига, қавму қариндошларига, дўсту биродарларига ва табиийки, она Ватанига ҳам садоқатли, вафодордир.
Она Ватан ҳеч қачон сотилмайди, унга хиёнат ҳам қилинмайди. Демак, бундай хиёнатни ҳеч қандай диний ва дунёвий қонун ёки таълимот оқламайди. Ватанга муҳаббат ва уни асраб авайлаш туйғуси ҳар бир ватан тушунчасини англаб етган фуқаро қалбида ёшлигиданоқ шаклланиши ва ўрин топиши зарурдир.
Аллоҳ барчамизни она Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишимизни насиб этсин. Омин!
Нилуфар Аҳадовна
“Хожа Бухорий” ислом таълим муассасаси
[1] “Илм иштиёқи” канали
