ҚАЛБГА ДУНЁ МУҲАББАТИ ЎРНАШИШИДАН УЗОҚ БЎЛАЙЛИК

17

Панду-насиҳатлардан эслатмалар оладиган инсонлардан қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, қалбларимизда дунё муҳаббати кириб қолмаслигини ўркатган Набий ﷺга салоту саломларимиз булсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий ﷺ: “Аллоҳ суратларингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин қалбларингиз ва амалларингизга қарайди”, дедилар”.

Муслим ривоят қилган.

Панду-насиҳатлардан эслатмалар оладиган инсонлардан қилиб қўйган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, қалбларимизда дунё муҳаббати кириб қолмаслигини ўркатган Набий ﷺга салоту саломларимиз булсин.

Уломолардан бири бундай дейди: “Вақтикий бадан (жисм) касал бўлса, унга на таом, на шароб, на уйқу ва на ҳордиқ ҳам фойда бермайди. Ҳудди шундай! Агар қалб касалланса яъни қалбга дунё муҳаббати ўрнашса ундай қалбга панду-насиҳат фойда бермайди” деганлар.

Шундай экан ҳар биримиз қалбимизда дунё муҳаббати кириб қолишидан паноҳ сўраб, унинг муолажасини қилишимиз лозим бўлади. Акс ҳолда бизларни қилаётган диний ва дунёвий ишларимизда ниятимиз дунё учун бўлса оқибатда ажри ҳам шунга яраша бўлади.

Аллоҳ барчамизни жисму – қалбларимизни саломат қилсин, Ўзини каломи Қуръони Карим ва суюкли Пайғамбари Расули акрам ﷺнинг ҳадисларидан эслатмалар олишимизни насиби рўзи айласин. Омин.

 

Омонов Оллоёр

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси