سم الله الرحمن الرحيم

 

Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ билан.

أرأيت الذى يكذب بالدين  ١     

  1. Охират (жазоси)ни ёлғонга чиқарувчини кўрдингизми?

فذلك الذى يدع اليتيم  ٢

  1. (У) етимни қўполлик билан ҳайдайди.

Абу Ҳурайра ﷺ дан ривоят қилинади Росулуллоҳ ﷺ:

«Мен ва етимни кафилликга олган киши жаннатда мана бу иккисидаймиз» деб икки бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар.

و لا يحض على طعام المسكين  ٣ 

  1. Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмайди

فويل للمصلين  ٤            

  1. Номоз ўқувчига вайл (дўзаҳ) бўлсин. У шундай номоз ўқувчики:

الذين هم عن صلاتهم ساهون  ٥  

  1. Улар номозларини унутадилар.

Ато ибн Ясор айтади:

الحمد لله الذى قال: «الذين هم عن صلاتهم ساهون »                                              

ولم يقل «الذين هم في صلاتهم سا هون » 

«Улар номозларини унутиб қўювчилар деган» ва «Улар номозларида унутиб қўювчи» демаган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин.

الذين هم يراءون  ٦             

  1. Ундай кишилар риё қиладиганлардир.

Росулимиз ﷺ айтадилар:

من رأى رأى الله به                         ومن سمع سمعالله به

Ким бир амални одамлар кўрсин деб қилса Аллоҳ таоло унинг ихлос қилмаганини одамларга кўрсатиб қўяди ва яна ким бир амални одамлар эшитсин деб қилса Аллоҳ таоло унинг холис эмаслигини одамларга эшиттириб қўяди.

إنما يتقبل الله من المتقين      

Албатта Аллоҳ таоло фақат тақвадорлардан қабул қилади.

و يمنعون الماعون  ٧          

  1. Ва мааъуунни ман қиладиганлардир.

«Мааъуун» сўзи «оз, арзимаган нарса» маъносида ишлатилмоқда. Уламоларимиз бу сўз хўжаликка керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар дейишган.

Бу сураи каримадан хулоса қиладиган нарса доимо солиҳ амаллар қилишимиз, мискинларга таом бериб, қўлдан келганча уларга ёрдам беришимиз керак бўлади.Ўқиётган номозимизга ҳам катта эътибор бериб, рукунларини тўғри қилишимиз керак.

Аллоҳ таоло барчамизни тўри йўлга ҳидоят қилсин.

 

Абдурахманов Бахром

«Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси