РОСУЛУЛЛОҲНИНГ СИЙРАТЛАРИ ВА СУННАТЛАРИ
30

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Рабиъул аввал ойи бутун ислом умматининг пайғамбари бўлган зотнинг таваллуд ойларидир. Бу ой Расулимизнинг таваллуд ойлари бўлганлиги учун файз-у барокатга тўла ойдир. Рабиъул аввал ойида мусулмонлар қолган ойларга нисбатан бажара олмаган ва унутган суннат амалларга риоя қилишга эътибор бермоқликлари лозимдир. Зеро, суннат сабабли жамият ва инсоният, қавм-у қариндошлар, дўст-у биродарларнинг оралари ислоҳ бўлади. Инсонлар бир бирларига раҳимдил бўладилар, чунки буларнинг барчаси Расулимиз ﷺнинг гўзал хулқлари ва суннатларидир. Инсонлар ўртасидан меҳр-мурувватнинг кўтарилиши ва силаи раҳмнинг узулишлиги Расулимизнинг сийратларини тарк қилиш оқибатидандир.
Унутилган суннатлар:
- Тахоратдан сўнг дуо қилишлик;
- Овқатланишдан олин ва кейин қўлни ва оқизни ювушлик;
- Ерга қорин билан ётмаслик;
- Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунларида рўза тутушлик;
- Ётишдан олдин тўшакни қоқиб ётишлик;
- Сувни тик туриб ичмаслик. Зеро, сувни тик туриб ичганида инсон соғлиғига жиддий таъсир кўрсатиши фанда ҳам ўз исботини топган. Сув тик туриб ичилганда сув инсон ошқозонига жуда тез боради ва ўпка ва юрак фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.
Расулимизнинг суннатларида қоим туришлигимиз билан аввало, савоб топамиз шу билан биргаликда соғлиғимизга хавф етказадиган омиллардан сақланамиз инша Аллоҳ.
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали ва пайғамбарларнинг сўнгиси бўлган Муҳаммад ﷺ сийратларни ўрганиб англаш ва суннатларини маҳкам ушлашлик барча мусулмонларнинг бурчидир. Зеро, Аллоҳ таоло у зотни бутун инсониятга намуна қилиб юборгандир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا٢١
“Батаҳқиқ, сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бордир” (Аҳзоб сураси 21- оят).
“Сарвари коинот ﷺга пайғамбарлик нозил бўлган вақтларда, Макка мушриклари орасида фисқ-у фасод, силаи раҳмни узишлик, зино, айшу-ишрат ва ҳаттоки қизларини тириклайин кўмишлик ва шунга ўхшаш исломда қаттиқ қораланган гуноҳлар жуда авж олиб кетган даврда Аллоҳ таоло уларга ва бутун инсониятга пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺни раҳмат қилиб юборди.
Аллоҳ таоло қурону каримда:
وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا رَحۡمَةٗ لِّلۡعَٰلَمِينَ١٠٧
“Сени оламларга раҳмат қилиб юбордик” (Анбиё сураси 107- оят).
Ва яна Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Саъба сураси 28-оятида марҳамат қилади.
وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا كَآفَّةٗ لِّلنَّاسِ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ٢٨
“Сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар”
Аллоҳ таоло Расулимиз ﷺни бутун инсониятга, жамоатга, ҳайвонотга ва инс-у жинсларга ҳам раҳмат қилиб юборди ва жамики ислом умматига саловат айтишликни амр қилди.
إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰٓئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّۚ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا٥٦
Албатта, Аллоҳ ва фаришталари Набийга саловат айтурлар . Эй иймон келтирганлар (сиз ҳам) унга саловат айтинг ва салом юборинг. (Аҳзоб сураси 56- оят)
Бу ойда энг кўп бажариладиган иш саловат бўлишлиги афзал сананалади.
Салоллоҳу аълайка я Росулоллоҳ, салоллоҳу аълайка я Ҳабибуллоҳ!
Норбоев Хафизулло
“Хожа Бухорий” ислом таълим муасасаси талабаси
