Ўлим — энг яхши тарбиячи
36

Ақлнинг ўлими фикрсизлик бўлса,
қалбнинг ўлими зикрсизликдир.
Муҳаммад Иқбол
Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: «Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севиб, беш нарсани унутадилар: дунёни севадилар, охиратни унутадилар. Мол-мулкни севадилар, охиратда ҳисоб беражакларини унутадилар. Халқни севадилар, Ҳақ (Аллоҳ)ни унутадилар. Гуноҳ ишга бериладилар, ёмон амалларни яхши амалга айлантиришни ва тавба қилишни унутадилар. Саройларда, қўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар».
Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: “Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин!” Қанчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. “Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман”, — дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:
“У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”(Шуаро, 88–89).[1]
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:
- Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
- Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
- Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
- Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
- Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
- Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
- Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
- Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
- Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
«Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.”
Аллоҳ таоло шундай дейди: “У қай бирингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир” (Мулк сураси, 2 оят).
Фузайл ушбу оят ҳақида шундай деган эканлар: “Амалда яхшироқ” дегани амалнинг қанчалик холис ва тўғри бўлишидир. Амал холис бўлса-ю, тўғри бўлмаса, қабул бўлмайди. Тўғри бўлиб, холис бўлмаса ҳам қабул қилинмайди. Ихлос Аллоҳ таоло учун, тўғри амал эса суннатга мувофиқ бажарилади”.
Ҳаёт нима учун берилганини «ўлим» борлигидан англаймиз. Бу фурсатда берилган топшириқ ва масъуллик хақида келган оят АМАЛ диққатини эслатган.
Ҳа, амал илмга асосланади. Шунингдек илм моҳияти қанчалик берилди ва унга амал муҳимлиги ва ҳамда банданинг амали қўрқув-тақвога асосланишин оятдан англаймиз..
Зеро, амални яхшироғи қўрқувдан адо бўлади.
Синов ғоясида яралган эканмиз, жонзотлар ичида энг устувори эканмиз, амалда зукколардан айласин! Ё Аллоҳ, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб айла! Бизни ғафлатдан уйғот! Ё РОББИМ! Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт! Омиин!!
НИЛУФАР АҲАДОВНА
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
[1] «Мукошафатул қулуб» китобидан.
