Ватан зарур ва лозим бўлган бешикдир
23

“Ватан уни боқадиган деҳқон, ҳимоя қиладиган аскар ва тарбия қиладиган муаллимга суянади”.
Жуброн Ҳалил Жуброн
“Ватан” атамасига уламолар, донолар турли сифатлар беришган. Уларнинг аълороқ тарзда сифатламоқни даъво қилмаслик ҳолатида онгимизнинг қучи ета даражада фикр билдирмоққа ҳаракат қилиб кўрамиз инша Аллоҳ.
Ватан энг аввало ота-боболарнинг покиза хоклари ила шарафланган жойдир. Ватан ҳар бир кишининг ўз қалбидан, виждонидан бошланади. Яъни, ҳар кишининг қалбида Ватаннинг жажжи қиёфаси яшайди. Ватан – биз нафас олаётган ҳаводир. Ватанни бир зарраси эканини англамоқ киши учун ифтихор ва шарафдир. Ватанга муҳаббатни жамлай олган юрак фақат Одам боласига хосдир. Аллоҳ таоло Одам болаларини азиз ва мукаррам қилиб яратди. Бу азиз мукаррамликни “Ватанни севмак, Ватанни қадрламак ва равнақи ҳамда шону шарафи учун хизмат этмак”, деган фазилатларда кўрамиз.
…бир одам суҳбатда дедики, “Мабодо уруш бўлса-ю, мени аскарликка чақирсалар бормайман. Нега энди мен боришим керак? Мен жангга кетайин-у, бунда қолганлар айш-ишрат қилиб юраверсинларми? Мен анойи эмасман, урушга борадиган аҳмоқ йўқ….” Бу гапни бир дўстимга айтган эдим, у дедики: “Бундай фикр бир кишининг қаноати эмас. Бу гап Ватан ва миллатга нисбатан ичида озми-кўпми хиёнат фикри бўлган кишиларнинг оғзидаги сақичдир. Сен буларнинг биттасига дуч келибсан…”
Ватан ҳимоячиси деган унвонга эга бўлиш, энг шарафли ва олий касбдир. Расулуллоҳ ﷺ: ”Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзах оташи куйдирмайди”,-дедилар.
Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган. Шундай экан, Ватан қадрига етмасликни Аллоҳ таоло неъматларига ношукурлик, беписандлик деб баҳоламоқ ҳам мумкин.
Ҳа, ватан мутлақо керакли нарсадир. Инсон ундан ажралиши ва беҳожат бўлиши мутлақо мумкин эмас.
Унинг соясида одамлар бир-бирлари билан дўстлашадилар. Унинг ерларида фикр ва ниятлар яшайди. Унинг ҳимояси остида ҳаёт сабаблари йиғилади.
Ҳеч шубҳа йўқки, одамлар дўстлиги асл мақсаддир. Уларда ақлнинг бош бўлиши бу ғоядир.
Ҳаёт сабабларининг мўл-кўллиги улар меҳнат қилаётган интилишнинг натижасидир. Лекин ер озуқани, экин ва меваларни муқаррар ўстирувчи бўлгани каби ватан буларнинг бари унда гуллаб-яшнайдиган бешикдир. Уни шундай деб эътиқод қилиш қоида ва асосдир. Ер сув турмайдиган жарликrа айланиб унда экин ўсмаса унинг қиймати бўлмаганидек, устида жамловчи саҳнаси бўлмаган, унинг бурилишларида озод ва эркин мулоҳаза юритувчининг фикри гуллаб-яшнамаган ва ўзида фаровон ҳаёт сабабларини жамламаган ватаннинг ҳам қиймати бўлмайди.
Аммо агар уни ҳавойи истаклари учун яйлов ва титраган қинғир йўллари учун кураш майдони қилиб олсалар унда у тез орада уларни йўқ қилиш қуролига ва душманлар суқилиб кирадиган эшикга айланади.
Расулуллоҳ ﷺ Маккада туғилдилар. У зотга Макка суюкли ватан бўлди. Аллоҳ таоло ушбу суюкли ватанни у кишига қоида ва қадриятларни ўтқазиш учун замин қилиб олишини ирода этди. Хаттоки ушбу ўтқазилган қадрият кўчати пишиб етилганида унинг занжир ва шохларидан унинг ўзига ҳимоя ва тўсиқ қилди.
Қачонки ер ўтқазилган қадрият кўчатига қарши норозилик билдиргач ва кўчатларни экиб кўпайтириш ҳамда деҳқончилик меҳнатлари зое кета бошлагач, Аллоҳ азза ва жалла уни бу ватандан бошқа ватанга ўзгартиришни ирода этди.
Чунки ақида ва қадриятни ҳимояси учун яхшилик бўлмаган ватан ўзига ҳам ва эгаларига ҳам ҳеч нарса қолдиролмайди.
Расулуллоҳ ﷺ у ердан кўчиб кетар чоғида у кишининг қалбида ундан айрилиш алами ва ҳасрати айланар эди..
У киши кетаётганарида унга қараб, “Аллоҳга қасамки, сен Аллоҳ шаҳарларининг менга энг маҳбубисан. Агар аҳлинг мени чиқармаганида асло сендан чиқмас эдим” — дедилар.
У кишининг саҳобалари ҳам шундай қилган эдилар. Улар ҳам ватан ва диёрларидан ҳижрат қилдилар, ҳовли ва турар жойларидан айрилдилар бойликлари ва аҳлидан беҳожат бўлдилар, буларнинг ҳаммасини Расулуллоҳ ﷺга алмашиб у киши билан бирга ҳидоят излаётган ва уни одамларга етказаётган томонга жўнаб кетдилар.
Ясриб уларни ўзининг вабоси ва ёмон иқлими билан кутиб олди. Уларнинг ҳар бирларига у ернинг вабоси ва дарди етмай қолмади, барчалари бу дарддан азият чекди. Улар ўзлари ўрганмаган фақирлик ва билмаган касалликга жамландилар. Хатто Расулуллоҳ ﷺнинг қалбида уларга нисбатан меҳру-шафқат тўлиб тошди. Кейин қўлларини юқори кўтариб: “Аллоҳим Маккани бизга суюкли қилганингдек Ясрибни ҳам суюкли қил, унинг вабосини Маҳяага (Жуҳфага) кўчир”, деб дуо қилдилар.
Ватанини йўқотганларнинг ўз ватанларига қилган ишларини кўрдингизми?
Уларнинг амаллари зоҳирда ҳам шундай кўринар эди. Ҳиссиётларини бошқаришга кучи етмайдиган кишилар ҳам фақатгина шундай тасаввур қиладилар. Лекин ҳақиқатда улар ватанларини шу йўл билан ҳимоя қилганлар. Балки уларнинг олдида ватанни ҳимоя қилиш ва уни муҳофаза этиш йўлида улар қилган ана шу биргина иш бор эди холос. Ислом уларга шундай таълим берди. Расулуллоҳ ﷺ ҳам уларга ана шундай буюрган эди….[1]
Нилуфар Аҳадовна
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси
[1] Рамазон Бутий
Манбаалар асосида тайёрланди
