Тажвид илми ҳақида
44

Тажвид луғатда: «зийнатлаш», «яхшилаш» каби маъноларни англатади. Истилоҳда: «Арабий харфларнинг махраж ва сифатлари ҳамда улардан келиб чикадиган қоидаларни билиш орқали Қуръон оятларини тўғри талаффуз этиш ўраниладиган илм»га тажвид илми дейилади. Ҳарфларнинг сифатлари икки хил бўлади: «зотий» ва «аразий».
Зотий сифатлар деганда харфларнинг доимий сифатлари назарда тутилади. Бундай сифатлар сони ўн еттитадир. Масалан, зидди бор сифатлардан «роҳова» яъни, ҳарфларнинг сирғалувчи бўлиши. Зидди йўқ сифатлардан «қалқала».
Аразий сифатлар деб доимий бўлмаган, келиб кетадиган сифатлар тушунилади. Масалан, ҳарфларнинг идғом бўлишлии «сукунли мим», «сукунли нун» қоиладаридан вужудга келадиган сифатлар аразий сифатлар ҳисобланади.
Қуръон Карим нозил бўлгандан сўнг Пайғамбар ﷺдан саҳобаи киромларга ҳеч бир ўзгаришсиз отган. Сўнг ўзларидан кейинги худди шу тарзда ўзгаришсиз етказишган. Тажвид ва қироат уламолари айнан шундай услубда ўқиш лозимлигини бир овозда таъкидлашади. «Қуръонни тартил билан тиловат килинг» оятидан мурод ҳам шудир.
Хулоса ўрнида шуни ёдда сақламоғимиз жоизки, Қуръоннинг ҳар бир ўқувчиси тажвид қоидаларига амал қилиши фарзи айндир. Ким тажвидга асосан қироатини тўғирламаса у гуноҳкор бўлади. Бундан билинадики, тиловат давомида тажвидни тарк қилиш харомдир. Албатта, бу бизнинг намоз каби иботларимизга салбий таъсир кўрсатади. Бу эса ўз ўрнида илм олишликка тарғиб қилинади.
Олимов Ислом
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
4— курс талабаси
