“ҚАДР” СУРАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ ВА ФАЗИЛАТЛАРИ
74

“Қадр” сураси — Мадинада нозил бўлган ва 5 оятдан иборат бўлиб жуда фазилатли сурадир. Қуйида ушбу суранинг ўзига хос хусусиятлари ва фазилатлари ҳақида сўз юритамиз.
- Ушбу сурада Қуръони карим “лавҳул маҳфуз”дан қадр кечасида тўлалигича дунё осмонига тушурилганини англаб оламиз.
- Кейин Жаброил алайҳиссалом уни йигирма уч йил давомида пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга тушуриб турганлиги ва айнан шу Қуръони каримнинг дунё осмонидан тушурилиши ҳам қадр кечасида бўлганлигини эълон қилиниши.
- Инсоннинг бир йиллик ишларининг тақдири белгиланиши ва “Лайлатур қадр” – қадри улуғ кеча эканлигининг баёни ҳам ушбу сурада зикр қилингани.
- “Лайлатул қадр” кечасининг Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг тоқ кечаларидан, хусусан, йигирма еттинчи кечасидан излашликнинг хабарини берилганлиги.
- “Лайлатул қадр” кечасида қилинган ибодатларнинг савоби минг ойдан улуғ эканлигининг хабари ушбу суранинг 3-оятида зикр қилингани.
- “Лайлатул қадр” кечаси саломатлик кечаси эканлиги, ушбу кечада бедор бўлганларга фаришталар “салом” беришлиги ва Мужоҳид розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло ушбу кечада фақат саломатликни тақдир қилади ва шайтон бу кечада ёмон ишни қилишга қодир бўлмайди”, деганлар.
- Аллоҳ таоло қадр кечасида мусулмонларнинг ададича малоикаларни дунё осмонига тушуриши ва иттифоқо қадр сурасидаги калималарнинг адади рамазон кунлари каби 30 та эканлиги.
Тафсири Насафий, тафсири Жалолайн
китоблари асосида “Хожа Бухорий” ўрта
махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Махсумов Мақсуд
тайёрлади.
