Қарз бериш фазилати
32

Мусулмон киши доимо бошқаларга яхшилик қилишга, кўмак беришга ҳаракат қилмоғи лозим. Бу нарса динимиз кўрсатмаси ҳисобланади. Масалан, садақа қилиш, эҳсон қилиш ёки жисмонан ёҳуд маънан ёрдам қўлини чўзиш… Қарз бериш эса мана шундай яхшиликларнинг энг улуғроғи ва савоби кўпроғидан ҳисобланади. Зеро қарз берувчи одам муҳлатни узайтириб бериши орқали берган қарзидан икки ҳисса кўп маблағни ҳар куни садақа қилганлик савобига эга бўлади. Бу ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар.
عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : » مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا فَلَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ مِثْلُهُ صَدَقَةٌ «. قَالَ : ثُمَّ سَمِعْتُهُ يَقُولُ : » مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا فَلَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ مِثْلَيْهِ صَدَقَةٌ «. قُلْتُ : سَمِعْتُكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ تَقُولُ : » مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا فَلَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ مِثْلُهُ صَدَقَةٌ «، ثُمَّ سَمِعْتُكَ تَقُولُ : » مَنْ أَنْظَرَ مُعْسِرًا فَلَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ مِثْلَيْهِ صَدَقَةٌ «. قَالَ لَهُ : » بِكُلِّ يَوْمٍ صَدَقَةٌ قَبْلَ أَنْ يَحِلَّ الدَّيْنُ، فَإِذَا حَلَّ الدَّيْنُ فَأَنْظَرَهُ فَلَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ مِثْلَيْهِ صَدَقَةٌ «.
Сулаймон ибн Бурда отасидан ривоят қилади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: «Ким бир муҳтожга муҳлат берса унга ҳар куни учун ўшанча садақа қилганлик савоби ёзилади». Сўнгра яна эшитдимки, «Ким бир муҳтожга муҳлат берса унга ҳар куни учун ўшандан икки ҳисса садақа қилганлик савоби ёзилади». Мен: «Эй Росулуллоҳ сизни Ким бир муҳтожга муҳлат берса унга ҳар куни учун ўшанча садақа қилганлик савоби ёзилади». деганингизни эшитдим. Сўнгра «Ким бир муҳтожга муҳлат берса унга ҳар куни учун ўшандан икки ҳисса садақа қилганлик савоби ёзилади» деганингизни ҳам эшитдим. Шунда у зот унга айтдилар-ки: «Ҳар куни учун ўшанча садақа қилганлик савоби ёзилиши қарзнинг муҳлати келишидан олдин бўлади. Қарзнинг муҳлати келса-ю, муҳлатни узайтирса ҳар куни учун ўшандан икки ҳисса садақа қилганлик савоби ёзилади» дедилар.
Шундай экан имконимиз бор экан бундай ажри улуғ ишни қилишга ошиқишимиз лозим.
Ҳомидов Ҳикматуллохон
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
