Ислом дини — шафқат ва марҳамат тимсолидир

16
Ислом дини шафқат ва марҳамат тимсолидир. Унинг аҳкомлари ўзаро, меҳр-мурувват, дўстлик, адолат, инсоф, аҳлокий баркамоллик каби фазилатларни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Ислом дини аҳкомлари инсоннинг динини, жонини, молини, ақлини ва наслини сақлашга қаратилган.
Сўнгги пайтларда бутун дунё  бўйлаб психатроп  моддалар ҳавфи-хатари ҳақида катта ташвиш ила бонг урилмоқда. Инсоният келажаги учун, миллатлар истиқболи учун, кишилар саломатлиги учун ва умуман ер юзида яхшилик ҳукм суриши учун мусулмонлар каттик қайғуришяпти.
Кундан-кунга кўплаб кишилар, ёшлар, аёлллар ва болалар гиёҳвандлик дардининг ҳалокат тўрига илинмоқдалар. Гиёҳвандликнинг кишилар соғлигига, оилаларга, иқтисодга, одоб-ахлоқга, умуман инсон ҳаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда.
Дарҳақиқат, бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Ушбу кураш ўта аҳамиятли бўлганидан мусулмонлар унинг биринчи сафида бўлмоқлари зарурдир. Чунки, Аллоҳнинг амри ва ҳабиби Пайғамбари алайҳиссаломнинг амридир. Аллоҳ таоло бу савобли ишда барчага ўзи мададкор бўлсин!
Умму Салама розияллоху анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчидан қайтардилар”. Бу ҳадис билан истеъмол қилганда танани, аъзоларни, асабни ва бошка жойларни бўшаштирувчи ҳар қандай нарса ҳаром бўлди.
Худди шу ҳадиси шарифда айтилаётган “бўшаштирувчи”лик сифати ажнабий тилларда “наркотик” деб номланаётган гиёҳдвандлик моддаларининг алоҳида васфидир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида:
“Ҳар бир маст қилувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир”, деганлар. Имом   Муслим ривоят килган. Шунинг учун, водками, вискими, вино ёки пивоми, нашами, қора дорими, героинми, морфими, кокаинми, психатроп воситаларми, барибир, ҳаммаси харом.
Ҳамма инсониятни бу хатарли балодан сақлаб қолиш ташвишида. Дархақиқат, оммавий тус олган бало-офатга қарши оммавий равишда кураш олиб борилмаса, булмайди, бирор натижага эришиш қийин. Мусулмон уламолар фикрича, гиёҳвандликка қарши курашда энг самарали йул Ислом услубидир. Аллоҳ таоло Куръони Каримда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз суннатларида баён қилиб берган йўлдир. Чунки, бу услуб дунё тарихидаги энг самарали услуб бўлганига ҳамма тан берган. Шунинг учун ҳам, мусулмонлар ўз динларида бор нарсани ишга солиб инсониятни ҳалокатдан сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқлари матлубдир. Шариатимизда барча маст қилувчи моддалар, жумладан, гиёҳвандлик ҳам ҳаром деб ҳукм қилинган.
Гиёҳванд моддалар харом бўлгач, уни сотиш ҳам, тижорати ҳам, олинган фойда ҳам ҳаром ҳисобланади.
Гиёҳванд кишилар қавми-қариндошидан, гулдай фарзандларидан, умр
йўлдошидан ажралиб қолаётгани, ундан кўпинча мажруҳ фарзандлар туғилаётгани ҳаётимизда кўрилаётган ҳақиқатдир. Гиёҳванд киши иродасиз қолиб, ўзганинг асирига айланади. Бу моддаларни тановул қилиш мол-дунё ва бойлик исроф бўлишига ҳам олиб келади. Исрофгарчилик эса инсонни хор-зорликка элтади.
Қуръони каримда: Шунингдек енглар ва ичинглар, (лекин) исроф қилманглар! Зеро, у исроф қилгувчиларни севмайди»- дейилган. Аллоҳ таоло барчамизга берган молу давлатимиз ва марифатимизни ҳайрли ўринларга ишлатмоқлигимизни муваффақ айласин! (Амийн).

Оллоёр Омонов
Хожа Бухорий ислом билим юрти ўқитувчиси