Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига муҳаббат
30

Ривоят қилинадики бир куни Боязид Бистомий раҳматуллоҳу алайҳга бир тарвуз келтиришди. У зот эса “- Бу тарвузни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай еганликларини билмаганим учун еёлмайман” дедилар.
Аллоҳ таолони севишини даъво қилувчи ҳар бир мусулмон борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббати йўқ бўлса. Зеро, Аллоҳ таолонинг ўзи ояти каримасида шундай деб марҳамат қилади:
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон сураси, 31-оят).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ» مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ
«Сизлардан бирортангиз ҳақиқий мўмин бўла олмайсизлар тоинки мен сизларга отасидан ҳам, боласидан ҳам ва бутун инсонлардан ҳам суюклироқ бўлмагунимча», дедилар. Муттафақун алайҳ.
Ҳақ таолога таслимият, у Зот ўзининг росулига нозил қилган нарсага лаббай дейишлик ила, Росулуллоҳга муҳаббат эса у зотнинг суннатларига эргашишлик билан бўлади. Зероки суннатга эргашишлик, ҳам ибодат ҳам зикрдир. Ибодат ва зикр мўмин киши учун ҳавойи нафсининг турли ёмон хоҳишларидан, шайтоннинг фитналаридан муҳофаза этувчи иймоннинг қўрғонидир.
Али розияллоҳу анҳу айтадиларки:
“Аллоҳнинг зикри – барча мўминнинг сармоясидир. Унинг нақд фойдаси эса шайтондан омонда қилишидир.”
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
3-босқич талабаси
Турсунов Нурали
