Бир ҳадис шарҳи

15

Инсон ҳаётга қадам қўяр экан унинг хилқатида ҳаётга нисбатан қизиқиш ва орзу ҳаваслар уни чўлғаб олади. Доимо бошқалардан, тенқурларидан, қўни қўшниларидан ҳаттоки ўзининг ака укалариданда ҳар тамонлама  зиёд яшашни орзу қилади ва унга эришиш учун туну кун йўгиради ва ўшани ўйлаб кечаларнию кундузларни ўтказади. Бундай ҳаваслар фаришталарга берилмаган, чунки улар нурдан яралгани учун доимо аллоҳнинг зикрида бўладилар. Лекин инсон фарзандини синаб кўриш учун Аллоҳ тарафидан берилган орзу ҳаваслар эканлигини ва бу истакларга умримиз ва вақтимиз етмаслигини унутмаслигимиз ва ҳаётда мўътадил бўлишлигимиз талаб қилинган нарса эканлигидан ҳар қандай инсон огоҳ бўлишлиги зарур. Бу борада бир неча ҳадислар ворид бўлган бўлиб биз сизларга ушбу ҳадисни мисол қилиб келтирамиз Пайғамбаримиз ( с.а.в ) шунай дедилар; Тезда мени умматимни бошига беш нарсани  яхши кўриб ва бешта амални унутиб юборадиган замон келади дедилар; дунёни жуда яхши кўрадилар охиратни эса унутадилар ва ҳётни яхши кўрадилару ўлимни унутадилар ва қасрларни яхши кўрадилару қабрларни унутадилар ва молу дунёни тўплашни яхши кўрадилару ҳисоб китобни унутадилар ва халқни яхши кўрадилару холиқни (яратганди) унутадилар дедилар.

Мазкур ҳадисдан кўриниб турубдики агарда бирор бир шахс орзу умуд қиладиган бўлса уни сунгидан қўйидаги нарсалар вужудга келади: ўлимни унутади, охиратни қўрқинчларини унутади ва дунёга рағбат пайдо бўлади ва халқ билан яқин бўлиб холиқни унутади. Натижада унинг қалби қилиши зарур бўлган амалларни қилишдан қораяди ва унда тоатни тарк қилиш пайдо бўлади ва ўзининг охирати учун зоди роҳила тўплашдан данкаса бўлиб қолади ва тавба қилишдан ҳам данкаса бўлиб қолади. Демак ҳар қандай ишда ҳам муътадиллик керак бўлади Аллоҳ барчамизни ҳаётда муътадил яшашимизга ҳидоят қилсин.

А.Бозоров “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртининг тафсир фани ўқитувчиси