Бидъат аҳлидан узоқ бўлинг

21

Маълумки, уламоларнинг бидъат аҳли билан ўтириш, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганликлари ҳақида асарларда келтирилган.

Жумладан, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: Бидъатчи фосиққа зинҳор яқин келма, акс ҳолда қалбинг унинг гапига моил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда ҳам, қалбингни мараз қоплайди, деганлар.

Яҳё ибн Касийр эса: Агар йўлда бидъатчига йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет, деганлар.

Ислом дини барча мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб, фирқа, тоифаларга бўлинишдан қайтаради.

Қуръони каримда:

واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا…(سورة ال عمران/103).

яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг…”, — дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).

Абдувадудхон Усмонов,
Чироқчи туман “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби