Шукр — иймоннинг ярмидир
30

Шукр иймоннинг ярмидир. Билки, шукр:
1) калб билан;
2) тил билан;
3) аъзолар билан изҳор этилади.
Қалб билан шукр қилиш — бу, қалб билан яхши нарсаларни ният қилмоқ ва барча жонзотлар учун калбда яхши фикрларни жалб этмоқ демакдир.
Тил билан шукр қилиш бу, — шукрини далилловчи сўз ва жумлалар билан Аллоҳга ҳамд айтмокдир.
Аъзолар билан шукр қилиш — бу, Аллоҳнинг неъматларини ибодат, итоат ва хайр йўлларида ишлатмоқ, уларни Аллоҳга исён йўлида ишлатишдан тийилмоқдир. Масалан, гап-сўз бўлиб турган ҳар турли гуноҳ ва айб нарсаларга қарашдан кўзларни олиб қочмоқ ва юммоқ — бу, кўзнинг шукридир. Мана шу “Аъзо ила Аллоҳнинг неъматларига шукр” жумласидандир. Тил билан Аллоҳнинг кадарига розилигини ифодаламоқ тилнинг шукридир. Зотан, тилга шу вазифа юкланган. Пайғамбаримиз ﷺ бир кишидан сўрадилар: -Тонггача тунинг кандай ўтди? У киши жавоб берди: -Яхши.
Расулуллох ﷺ саволни такрорладилар: у киши ҳам айни шу жавобни берди.
Савол учинчи марта такрорланганда, у киши: Алҳамдулиллоҳ,
Яхши! ўзига минг қатла шукр! деди.
Шунда Расулуллоҳ ﷺ: Мана, сендан кутган жавобим шу эди, — деб айтдилар.
Кекса мусулмонлар бир-бирларига диний саволлар бериб, сўзга оид мунозара килардилар. Мақсадлари шу баҳонада Аллоҳга шукр қилиш еди. Риё ва кўз-кўз емас. Чунки савол сўраган ҳам, жавоб берган ҳам сабрли бўлар, қаршисидаги кишини жим туриб тинглар эди. Баъзида савол берган кимса ё шукр қилар, ё шикоят этар ва ё жим туриб қолар эди.
Шукр, итоатдир, ибодатдир. Шикоят этса гуноҳдир, дин аҳлига кўра, хунук бир нарсадир. Султонларнинг султони Аллоҳнинг наздида қандай айб саналмасин, ҳаммаси Унинг Қудрат қўлида. Ҳар ким ва ҳар нарса унинг бандасидир. Жонзотлар ожиз махлукотдир. Агар киши балоларга ва тақдири илоҳийга сабр қилмаса, шикоят қилиб, қўли етмайдиган нарсаларга осилаверса, ўзига-ўзи жабр қилади, асли-да, унга бу шикоятни гувоҳсиз, Аллоҳнинг ўзига айтиш муносибдир. Чунки балоларни даф этиш фақат Аллоҳнинг қўлидан келади.
Бандасининг ўз ҳолини Аллоҳга тўкиб солиши олижанобликдир. Аллоҳдан бошқасига шикоят қилиш эса тубанликдир. Банданинг бандага зорланиши хорликдир, хунукдир.
Гадаев Рамазон
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
