ЗИНОНИ ЯҚИНИГА ҲАМ БОРМАНГ!
29

Аллоҳ таоло Исро сураси 32-оятида бандаларни огоҳлантириб:
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”, деб марҳамат қилади.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло “Зино қилманг” эмас балки, “яқинлашманг” демоқда, бу эса ундан ўта эҳтиёт бўлишни ифода этади. Зино ўта фаҳш ишдир. Унинг йўлида юриш жаҳаннамга олиб борувчи ўта ёмон йўлдир.
Имом Аҳмад Абу Умомадан қилган ривоятда шундай деганлар:
“Бир ёш егит Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули! Менга зинога рухсат беринг”, деди. Шунда атрофдаги баъзи кишилар уни койиб тўхта!, тўхта!, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Уни яқинроқ олиб келинг, дедилар. У зотга яқин олиб келишди, ўтир дедилар, (егит) ўтирди. Шунда (у зот): шу ишни (зинони) онанг учун бўлишини яхши кўрасанми?, дедилар, егит йўқ, албатта, Аллоҳ мени сиз учун фидо қилсин, ким онасига буни раво кўради, деди. Қизинг учун бўлишин яхши кўрасанми?, дедилар. Егит йўқ, албатта, Аллоҳ мени сиз учун фидо қилсин, ким ўз қизига буни раво кўради, деди. Опа-синглинга бўлишни яхши кўрасанми?, дедилар. Егит йўқ, албатта, Аллоҳ мени сиз учун фидо қилсин, ким ўз опа-синглисига буни раво кўради, деди. Амманга шуни бўлишини ёқтирасанми?, дедилар. Егит йўқ, албатта, Аллоҳ мени сиз учун фидо қилсин, ким ўз аммасига буни раво кўради, деди. Холанга шуни бўлишини яхши кўрасанми?, дедилар. Егит йўқ, албатта, Аллоҳ мени сиз учун фидо қилсин, ким ўз холасига буни раво кўради, деди. Ровий айтадилар: шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини егитга (кўксига) қўйиб, Аллоҳим, уни гуноҳини кечир, қалбини покла, фаржини иффатли (зинодан пок тут) қил, деб дуо қилдилар. Шундан кейин ҳалиги егит бу нарсага (зинога) ҳеч яқинлашмади, дедилар”.
Демак, зино қилганни яқинлари ҳам зино қилинади, агар кўз билан шайтоний қараш қилса, шундай қилинади, агар тил билан гап отса, унинг ўзига ҳам шундай қилинади, хат ёзса, хат ёзилади, қўлини ушласа, унинг қўли ушланади. Яъни, бировнинг қизига, аёлига, амма-холасига, жиянларига ёки онасига шайтоний қараш, шаҳвоний гап отса, кўнгил хушлик учун гап отса, унинг ҳам яқинларига ўзининг қилган иши албатта қилинади. Агар зино қилса, зино қилинади. Бундан қочиб бўлмайди, чунки бу қайтар дунё!.
Афсуски!, бугунги кунда бундай ишлар оддий ҳолат бўлиб қолди. Етти ёт бегона аёл билан ёки бегона эркак билан, ҳудди ўз ака-укаси ёки опа-синглисидай муомала қилишлар ёки бўлмаса, бемаза қилиқлар қилишдек хунук ва шариъатга, нафақат шариъатга балки, миллийликка ҳам тўғри келмайдиган одатлар кўпайгандан кўпайиб кетди. Бундай ишлар кўпайган сари, келажак авлод бузилади, бундай бемаза ишлар тарқалгани сари, гуноҳ ишларни қилиш оддий ҳолатдек бўлиб боради.
Шунинг учун авволо ота-оналаримиз фарзанд тарбиясига бепарво бўлмасликлари, фарзандларни ҳар бир қадамини кузатиб, нотўғри бўлса, чиройли тарзда тўғирлаб боришлари зарур. Аввало ўзлари гуноҳлардан жетланишда ўрнак ва намуна бўлишлари ҳам керак. Агар ота ўзи зино қилса ёки она бегона эркак билан отамлашиб юрса, фарзандга ким тарбия беради, албатта бундай оиладан яхши тарбияли фарзанд чиқиши амри маҳол иш саналади.
Мусулмон одам “менга нима”, “мени фарзандим эмаску”, дейишдан ероқ бўлиб, қўлидан келганича ёшларни ёки ёмон ишга одатланиб қолган ёки энди шу ишга қадам босаётган шахсни қайтариши муҳим иш ва қилиниш керак бўлган зиммасидаги вазифа ҳам ҳисобланади. Мўмин одам зийрак ва гўзал намунали бўлади. Ана шунда ёмон ишларни камайтириш ва олдини олиш мумкин бўлади, акс ҳолда миллийликка футур етиб, жамият ғарбча одатга ўрганиб қолади. Ғарбча одат бу ҳар ким ўзи биларча яшаш, ёшларни тарбиясига ҳам аҳамиятсизлик саналади. Аллоҳ таоло ёшларимизни ва шариъатдан ероқлашиб юрганларимизга ҳидоят беришини сўраб қоламиз!
Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти
Ўқитувчиси Саидмуҳаммадхон Муҳибуллаев
“Тафсири Ибни Касир” асосида тайёрлади
