Марҳумларга Қуръон тиловатининг фойдаси борми?
15

Айрим гуруҳлар “Қуръон каримни тирикларга ўқиб берилиши керак, ўликларга ўқишни фойдаси йўқ” деган даъвони қилишмоқда.
Йуқ, ундай эмас. “Қуръоннинг фақат тирикларга фойдаси бор, ўлганларга фойдаси йўқ” деган даъво саводсиз кишининг даъвосидир.
Саводсиз, жоҳил одамлар ўзлари тушуниб-тушунмай, асоссиз ҳолда калларига келган нарсани гапираверишади. Ҳар бир айтилган нарса асосли бўлиши зарур.
Қуръон ўқиб, савобини марҳумларга бағишланса, марҳумларга фойдаси бор. Сўзимизга асос сифатида қуйидагиларни келтирамиз:
- Али ибни Толиб (р.а.) Пайғамбар (с.а.в.)дан шундай ривоят қиладилар: “Ким қабристондан ўта туриб, ихлос сурасини ўн марта ўқиб, савобини вафот этганларга бағишласа, вафот этганларча унга савоб берилади”.
- Пайғамбаримиз (с.а.в.):“Ким қабристонга кириб, Фотиҳа, Ихлос ва Такасур сураларини ўқиса, сўнг: “Каломингдан тиловат қилинган сураларимнинг савобини қабрда ётган мўъмин-мўъминаларга бағишладим” деса, улар Аллоҳ таоло ҳузурида унга шафоатчи бўладилар” дедилар (Имом Табароний ривояти).
Мана шулардан келиб чиқиб хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таолонинг китобини тирикка ҳам, марҳумларга ҳам манфаати бор.
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби
