Ислом дини инсонларни покликка чақиради
25

Ислом поклик дини бўлиб, поклик эса имондандир. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни бу қадар юксак даражага кўтармаган. Чунки поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун аввало, банданинг қалби, нияти пок бўлиши керак. Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва ҳатто ибодат жойи ҳам пок, турли катта-кичик нажосат ва нопокликлардан холи бўлиши керак. Динимизда инсонларнинг ҳамма соҳада тоза, покиза бўлишларига алоҳида эътибор берилган. Сабаби, покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, поклик яхши инсонликнинг кўзгусидир. Агар инсон озодаликка риоя қилиб юрса, бу борадаги одобларимизга амал қилса, гўзаллик ва саломатликнинг энг олий даражасига эришади. Бу ҳақда Ҳақ таоло Ўз каломида шундай деб хабар беради: “Аллоҳ мўминларни сизлардаги ҳозирги ҳолат узра ташлаб қўювчи эмас. У ҳали пок киму, нопок ким ажрим этади. Аллоҳ сизларни илми ғайбдан хабардор қилмади, лекин Аллоҳ Ўз пайғамбарлари ичидан хоҳлаганларини (илми ғайбдан қисман билдириш учун) танлаб олади. Бас, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига имон келтирингиз! Имон келтириб, тақволи бўлсангиз, сизларга (охиратда) буюк мукофот (бордир)”.(Оли Имрон сураси, 179-оят).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ҳақида Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар: жунубликдан, жума куни, қон олдирганда ва майитни ювгандан кейин” (Абу Довуд ривояти).
Минг афсуслар бўлсинки, айрим одамлар пана жойлага бавл қилмасдан йўл ёқасида, одамлар кўз ўнгида, бавл қилишлари, бошқаларга нисбатан, ҳурматсизлик бўлиб, одамни гуноҳкор бўлишига олиб келади. Бундан ташқари жамоат жойларида, ўқув даргоҳларида, кенг жамоатчилик фойдаланадиган метро, автубос, йўналишдаги авто уловларда ҳам тозаликка риоя қилишимиз лозим. Уларга писта пучоқлари ва маъиший чиқиндиларини ташлаб ифлос қилмаслигимиз даркор. Ҳар вақт ва ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик, зеро поклик имондандир деб бежизга айтилмаган.
Ҳожатхонага киришнинг ҳам ўзига хос амалий ва маънавий тартиблари бор: бу ерга кираётганда шайтон ёмонликларидан паноҳ тиланади, қиблага қараб ёки унга орқа ўгириб ўтирилмайди, у ерда гапириш, бирор нарса ўқиш мақбул эмас. Ҳожатхонага бошяланг, ялангоёқ кирилмайди. Сув ва сув ёқасига, ернинг ёриқ жойларига, жониворлар уясига, дарахт остига, ахлатхона ёки қабристонларга ҳожат ушатилмайди. Ҳожат ушатиб бўлингач, кесак ёки махсус чиқарилган қоғоз билан тозаланиш, иложи бўлса чап қўл ёрдамида сув билан ювиб ташлаш лозим. Айниқса пешоб қолдиқларининг кийим ёки баданга тегишидан эҳтиёт бўлиш керак.
Турли битикли қоғозларни, яроқли мато, тоза пахта, тезак, суяк кабиларни тозаланиш мақсадида ишлатиб бўлмайди. Кишиларнинг ҳар ҳафтада камида бир марта, асосан жума кунлари, байрамларда, эр-хотинларнинг жинсий алоқадан сўнг баданларининг ҳамма ерига сув етказиб чўмилишлари (ғусл қилишлари) талаб этилади. Амалий ва тиббий тажрибалардан маълум бўлишича, бундай ювиниш одамни турли ифлосликлардан тозалабгина қолмай, жинсий алоқа туфайли йўқотилган куч-қувватни тиклаш ва тетиклаштиришга ҳам хизмат қилади. Соф табиат суннатлари қуйидагилардан иборат: мўйлабнинг лаб устига ўсиб тушган қисмини қириб, тозалаб юриш; тиш ва оғизни тозалаб юриш; бурунга сув олиб тозалаш; тирноқларни қисқартириш; баданнинг букиладиган (бўғим, қўлтиқ ости, киндик) жойларини яхшилаб ювиш; қўлтиқдаги юнгларни юлиш; қовуқдаги юнгни қириш; сув билан истинжо қилиш; ўғил болаларни хатна қилдириш. Тирноқни ўстириб юриш одобимизга хилоф бўлгани учун уни ўсган заҳоти олиб туриш лозим. Тирноқларини ўстириб, унга ҳар хил бўёқ ва ишлов бериш айрим аёллар ўйлаганидек, мутлақо зийнат саналмайди. Қулоқ бурмалари, бурун катаклари, киндик чуқурлари, кўз қовоқлари каби одатда баданнинг кир тўпланадиган барча бўғинларини ҳамиша тозалаб туришга тўғри келади. Поклик ва ёқимли ҳидни йўқотмаслик учун ана шу жойларни мунтазам ювиб туриш лозим. Динимизда оғиз ва тишларни тозалашга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирги замонавий тиш тозалаш чўткалари 1806 йилдан бошлаб урфга киргани ҳолда, аждодларимиз минг йиллардан буён тиш тозалаш воситаси (мисвок) ёрдамида оғиз-тишларини тозалаб юришган. Мисвок оғиз-тишни тозалабгина қолмай, уни хушбўй қилади, кайфиятни яхшилайди, милк ва тиш касалликлари олдини олади, кўзни равшан қилади, овқат ҳазмини яхшилайди, турли микробларни ўлдиради.
Ахлатларни кўчага, одамлар юрадиган жойларга ташламаслик, умуман ҳовли жойларда ахлатни тўпламаслик ҳам лозим. Токи кўрган одам ҳавас қилсин. Уй ичини, идиш-товоқларни, кийим ва жиҳозларни ҳам тоза сақлаш зарур. Уст-бош, соч-соқолнинг, хусусан, кўйлаклар ёқасининг покиза бўлишига алоҳида эътибор бериш, одамлар кўз ўнгида жирканч ва ифлос ҳолда юришдан сақланиш талаб этилади.
Ислом дини барчамизга яшаётган жойларимизнинг тоза, озода бўлиши, ичимлик сувимизнинг беғубор, ўзимизнинг эса покиза юришимизга буюради. Асрлар бўйлаб мусулмонлар ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ўзларининг бурчлари деб билиб келганлар. Қуръони каримда денгиз, дарё ва ариқларни ифлослантирмасликка буюрилган. Акс ҳолда балиқлар ҳам ноз-неъмат ўрнига заҳарли моддаларга айланишини унутмайлик.
Шу кунлари барча юртдошларимиз ташаббус кўрсатиб, маҳалла, турар жойлар ҳудудлари ариқ ва кўчалар бўйларига мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари, анвойи гуллар ўтқазмоқдалар. Ариқ-зовурлар тозаланиб, табаррук қадамжолар, зиёратгоҳлар, қабристонлар тартибга келтирилмоқда. Бу жараёнга мустақил мамлакатимиздаги барча жоме-масжидларининг қавмидан ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга интилмоқдалар, зеро қилинган ҳар бир амал, у катта ёки кичик бўлмасин албатта, Яратганнинг мукофотига сазовор бўлади.
Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, имон-эътиқодимизга яраша солиҳ амалларни бажаришликка муносиб шароитларнинг муҳайё этгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтган ҳолда атроф-муҳит ва ҳовли-жойларимизнинг озода бўлишлиги учун ҳаракат қилайлик.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳоли ҳаётда, ибодатларни адо этишда, Ўзига бандалик қилишда ҳамиша пок, тоза бўлишга муяссар айласин, имонимизнинг ярми саналган поклик масалаларига эътиборли бандаларидан қилсин, ибодатларимизнинг комил бўлишини насиб этсин.

Музаффар Қосимов
“Хожа Бухорий” ўрта махсус
ислом билим юрти маънавий -маърифий
ишлар бўйича мудир ўринбосари