Давлатлар ва миллатлараро тотувлик – тинчлик ва тараққиёт омили
48

Ўзбекистон аҳолиси миллий таркибига кўра кўп миллатли давлатлар қаторига киради. Ҳозир Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари яшайди.
Юртимиз ҳудудида қадим даврлардан этник ва диний хилма-хилликка ҳурмат билан қараб келинган. Минг йиллар мобайнида Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва ўзаро тинч-тотув яшаган марказ бўлиб келди. Этник сабр-тоқат ва бағрикенглик ҳаёт бўронларидан омон қолиш ҳамда ривожланиш учун зарур табиий меъёрларга айланди. Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. У турли эътиқодларнинг бир замон ва маконда биргаликда мавжуд бўлишига, уларнинг ташувчилари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг шаклланишига йўл очган.
Ҳар бир миллатнинг умумий манфаатлари билан бирга ўз қадриятлари ҳам бор. Ўзбекистон каби кўп миллатли мамлакатда турли миллатлар манфаатларини уйғунлаштириш, улар орасида тотувликни таъминлаш тараққиётнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда бу масалага мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб катта эътибор бериб келинмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз, хусусан, Самарқанд шаҳри Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг навбатдаги Самарқанд саммитига мезбонлик қилмоқда. Унда ШҲТ аъзолари – Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон, кузатувчи мамлакатлар – Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва шерик мамлакатлар – Арманистон, Озарбайжон, Туркия, Камбоджа, Шри-Ланка каби давлатларнинг раҳбар ва вакиллари ташриф қилмоқдалар. Аввало, бундай нуфузли ва юқори даражадаги халқаро саммитни ташкил этиш юксак шарафдир.
Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилаётган бир шароитда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади.
Муқаддас китобимиз Қуръони Каримнинг 50 дан ортиқ сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик ва бошқа эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенгликка даъват этилганлар.
Самарқандлик фақиҳ, муфассир Абу Лайс Самарқандий эса ўзининг “Баҳр ал-улум” номли тафсир китобида Қуръони Каримдаги “Мумтаҳана” сурасининг 8, 9-оятлари шарҳида “Сизлар билан динда уруш қилмаган ўзга дин вакиллари билан борди-келди қилинг, улар билан адолатли муомала қилинг”,- деб ёзади.
Насафлик машҳур юртдошимиз, фақиҳ, муфассир Абул Баракот ан-Насафий ўзининг “Мадорик ат-танзил” асарида мазкур оятларни “Ўзга дин вакилларига эҳтиром кўрсатинг ҳамда уларга сўзда ва амалда яхшилик қилинг”, — деб шарҳлайди.
Мамлакатимиз том маънода миллатлараро бағрикенгликнинг тарихий меросхўри сифатида жаҳон ҳамжамиятида эътироф этилмоқда.
Инсоният тарихига назар ташласак, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжиҳатлик жорий бўлса, тараққиёт, равнақ ва эл осойишталиги-ю халқ фаровонлиги ҳукм сурган. Аксинча, қай бир жамиятда муросасизлик, ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва можаролар авж олган, юрт вайрон, эл пароканда бўлган. Аллоҳ таоло бандаларини урушишга, бир-бирларининг қонини тўкишга, можаролар чиқаришга эмас, қандай дин ва эътиқодда бўлишдан қатъий назар аҳилликда, бир-бирларига бағрикенгликда, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаган ҳолда яшашга буюрган.
Хулоса қилиб айтганда, юртимизда миллатлараро ва давлатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва ташаббусларнинг пайдо бўлаётганлиги дўстлик ва ҳамжиҳатлик қўрғонининг янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.

Ўткир Ғузаров,
«Хожа Бухорий» ислом билим юрти мудири