Муфлис кимлигини биласизларми?

130

Қариларнинг тавба қилганлари қандай яхши,

аммо ёшлар тавба қилсалар, ундан-да яхши.

Ёшларнинг гуноҳ қилишлари – хунук, лекин

кексаларники ундан-да хунукроқ.

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни асҳобларидан: “Муфлис кимлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Бизнингча, муфлис дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам”, — дейишди. “Умматимдаги муфлис Қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо бунинг молини еган, уни зинода айблаган, унинг қонини тўккан, бунисини урган одамдир. Унинг яхшиликларидан унисига ҳам, бунисига ҳам олиб берилади, зиммасидагилар битмай туриб яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларини олиб, бунинг (муфлиснинг) устига ташланади. Кейин Дўзахга ташлаб юборилади”, — дедилар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтардилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар билан туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир” (Оли Имрон сураси, 135-оят).

Талаб қилинган истиғфор шуки, у гуноҳда қаттиқ туриб олиш, уни бардавом қилавериш тугунини ечиб юборади. Ким тилида: “Астағфируллоҳ (Аллоҳдан мағфират тилайман)”, — деса-ю, гуноҳда бардавом бўлса, унинг истиғфори яна истиғфорга муҳтож бўлади.

Шунинг учун машҳур валий аёллардан бўлган Робия Адавийя роҳимаҳаллоҳ: “Бизнинг истиғфоримиз истиғфорга муҳтождир”, — деган.[1]

 

Нилуфар Аҳатовна

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти

[1] “Нафс тарбияси” Пайғамбарлар, саҳобалар ва солиҳлар ҳаётидан тарбиявий қиссалар “MUNIR nashriyoti” Тошкент — 2021