Ҳақ йўлда бардавом бўлайлик!

16

Инсонлар  учун ҳар соҳада йўллар кўп. Энг тўғри йўл бу Аллоҳ таоло ва Унинг Расули кўрган йўлдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўли билан бир чизиқни чиздилар ва: “Бу – Аллоҳнинг тўғри йўли”, – дедилар. Чизиқнинг ўнг ва чап томонидан яна (чизиқлар чизиб): “Бу йўллар шундай йўлларки, ҳар бирида шу йўлларга чорлагувчи шайтон туради”, дедилар. Сўнг “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдурки,унга эргашинг ва (турли бошқа) йўлларга эргашмангки, сизларни Унинг йўлидан бўлиб юборур” оятини ўқидилар.

Аллоҳ ва Унинг расули кўрсатган йўлдан юрсак, икки дунё саодатага эришамиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло барчамиз Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!

Р. Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими