Бемаъни расм ва ёзув солинган либосларни кийишдан сақланайлик
15

Ҳозирги кунда айрим ёшларни “мода”деб турли бемаъни расм ва ёзув солинган либосларни кийишларини учрамоқдамиз. Аслида, “мода”деб турли бемаъни расм ва ёзув солинган либосларни кийиш маъқул ҳисобланмайдиМўмин-мусулмон кийинишга алоҳида аҳамият беради. Мўмин-мусулмоннинг киядиган либоси авратларни ёпадиган, иссиқ совуқ-совуқдан асрайдиган кийимлар бўлиши лозим. Мўмин-мусулмоннинг кийими тоза-озода бўлиш билан бирга унинг иффат ҳаёсини сақлайдиган бўлиши лозим. Бу ҳақда шундай дейилади: “ Ҳозирда айрим йигитлар бетартиб соч-соқол қўйиб, атрофидагилар билан қўпол ва дағал муомалада бўлиши, ҳар-хил бемани ёзув ва расмлар туширилган футболка, калта шим ва шиппакларда кўчани тўлдириб юриши мусулмончилик одобларига тўғри келмайди. Мусулмон кишининг одоби унинг қуруқ даъвосида эмас, балки, юриш-туриши, ҳаракоту саканотида намоён бўлиши лозим.
Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи қизларимизнинг миллийлигимизга муносиб бўлмаган, тиззалари йиртиқ-ямоқ шимларни, «мода» деб турли бемаъни расм ва ёзув солинган кийимларни кийиб олишлари адабсизлик ва ҳаёсизликдир. Зеро, аёл-қизлар Аллоҳ берган ҳусну жамолини кўча-кўйда кўз-кўз қилиб гуноҳга ботмай, иффатли кийинишлари керак.Ўзга миллат маданиятига эргашиб, ҳақиқий, соф маданиятимизни, эътиқодимизни эсдан чиқармаслигимиз лозим ва лобуд”.
Ўзгалар кўринишига тақлид қилиш, ўзгалар маданиятига эргашиш туфайли ҳар хил кийимларни кийиш яхши эмас. Ислом динимиз, милатимиз маданиятини ҳисобга олган ҳолда кийим кийишга аҳамият берайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг паноҳида сақлаб, икки дунё саодатига муваффақ қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими