Ер юзида фасод иш қилишдан сақланинг! 

12

 Ер юзида фасод ишларни қилишдан мўмин-мусулмонлар сақланишлари лозим бўлади. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни фасод ишлар билан шуғулланишдан қайтарган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» — дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», — дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).

Ер юзидаги фасод ишларга жиҳод қиламан деб ноҳақ қон тўкиш, турли хил вайронагарчилик ишларни қилиш каби ишлар киради. Аллоҳ толо инсонни ер юзида фасод қилишга эмас, уни обод қилиш учун яратган.

Шу сабабли фасод ишларнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!

Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!

Р. Акбаров,

ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими,                                        

Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби