ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ – МУҚАДДАС ИНСОНИЙ БУРЧ

28

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маьнавий меросимиз бор.Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

Азиз ва мукаррам инсон зотининг ёши хам, кексаси хам, аёли хам, эркаги хам бирдек кадр- қимматга эгадир. Муқаддас Ислом дини инсон кадрини шу даражада юкори кўтарганки ҳатто, унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек кадрланади. Дунёдан ўтиб кетган марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш хам инсонийлик бурчимиздир. Бу ҳақда муборак хадиси шарифда Пайгамбаримиз Мухаммад (сав) “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сакланинглар” деганлар. (Термизий ривояти)

Юртимизда анъанавий нишонланадиган, алоҳида эътибор каратиладиган кунлардан бири бу, Хотира ва кадрлаш кунидир. Бу кунда биз утмишда утган аждодларимиз хусусан, Ватан озодлиги, халқимизнинг фаровонлиги йўлида жонларини фидо килиб, бугунги кунда оламдан утиб кетган барча фидойи юртдошларимизни ёдга оламиз. Биз ўтганларни махсус бир кунда, айни 9 майда хотирлашимиз рамзий маънода булиб, аслида хар доим хар лахзада уларни эслаб дуолар киламиз, уларнинг хаёт йўлларини ўрганиб улардан намуналар оламиз. Шунингдек, келажак авлод булмиш фарзандларимизга хам утган аждодларимизнинг хаёти биз учун улкан намуна эканини уктириб келамиз. Уларнинг яхшиликларини хамиша хар доим ёдда тутамиз. Зеро,тарихий хотирасиз келажак йук, деб бежизга айтилмаган. Хотира ва кадрлаш деган гаплар бир кунлик анъанага богланиб колмаслиги керак. Ватан, миллат, дин йулида жон фидо килган аждодларимиз хотираси бизлар учун канчалик ардокли ва мукаддас булса, кексалик ёшига етган улуғларимизнинг кадрига етиш, хурматларини жойига қўйиш хам шунчалик муҳимдир.

Бу кунларда килинадиган хайрли ишлардан бири ёши улуг кишиларнинг х,олидан хабар олишимиз, уларнинг калбларига хурсандлик киритишимиздир. Бу хакда Пайгамбаримиз Мухаммад (С.А.В) х,адиси шарифда шундай деганлар: “Кичигимизга раҳм килмаган ва катталаримизнинг кадрига етмаган кимса биздан эмасдир”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Давлатимиз доимо уруш катнашчилари кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафакахурларга ката диккат эътибор билан гамхурлик килиб келмокда. Яратгандан барча мархум аждодларимизни Узининг рахматига олиб уларнинг хакларига килаётган дуоларимизни кабул килиб, орамизда ҳаёт колганларига фаровон хаёт тинчлик ва офият беришини сўраб коламиз.

 

Одилжон Нарзуллаев

Янгийул тумани “Имом Султон” жоме масжиди Имом хатиби